Афғонистон билан чегарадаги отишувда ўзбекистонлик ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтган сайловчилар билан учрашувда билдирди.
Унинг айтишича жанжал 26 сентябрда содир бўлган. Унда афғонистонлик гиёҳванд моддалар савдогари ўзбек чегарасини кесиб ўтишга ҳаракат қилган.
«Биз дахлсизлик масаласида жиддий турамиз ва зарур бўлса чегарани ҳимоя қилиш учун қуролдан фойдаланамиз. Кечаги вазиятда ўз вазифасини қаҳрамонлик билан бажарган аскаримиз ҳалок бўлди. У шу ернинг — Наманганнинг ўғли эди», — деди Мирзиёев.
Афғонистонда ҳукуматни босиб олган «Толибон»* ҳаракатининг вакиллари ўлкани «гиёҳванд моддадан тозалаймиз» деб 17 августда айтишган. Афғон ҳукуматининг матбуот котиби Забихулла Мужахидннинг айтишича, ўлкада энди наркотик ишлаб чиқилмайди ва «ҳеч ким контрабанда билан гиёҳванд ташишни уюштиришга аралаша олмайди».
*«Толибон» — радикал ислом ҳаракати, у Қирғизистон ва бир қанча мамлакатларда тақиқланган ва террористик деб топилган.
Афғонистон билан муносабатни изга солиш
14 сентябрда Ўзбекистон Афғонистонга озиқ-овқат ва кийим-кечак турида ёрдам юборгани маълум бўлган.
Шунингдек, Россия терроризм билан курашда «Толибон»ни қўллашга тайёрлигини билдирган.
Бироқ Қирғизистон билан Қозоғистонга нисбатан бу икки мамлакатнинг вакиллари афғон ҳукумати билан ҳукумат даражасида расмий учрашув ўтказмаган.
23 сентябрда Қобул шаҳрига Қирғизистоннинг делегацияси бориб, афғон ҳукуматига гуманитар ёрдам етказган. Кейин Қозоғистон элчиси Қобулга борган.