Инвестициялар вазири Шиқмаматов сайловга қатнашиш учун хизматдан кетади

340
Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Инвестициялар вазири Алмамбет Шикмаматов хизматини топшириб, сайловга қатнашади. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, 27 сентябрда Жапаров Шикмаматовни қабул қилиб бажарган ишларининг натижаси бўйича маълумотини тинглади. Шу асосида Шикмаматов истеъфога чиқиб, Жогорку Кенешга сайловга қатнашиш нияти борлигини айтган.

Президент Шикмаматовнинг истеъфосини қабул қилишга тайёрлигини таъкидлаб, «бажарган ишлари учун» миннатдорчилик билдирган.

Бундан ташқари, президент Шикмаматовга «Давлат фуқаролик хизматининг 3-классдаги давлат маслаҳатчиси» унвонини топширган.

Президеннинг матбуот хизмати Шикмаматов хизматга келгандан кейин чет эл инвестицияларининг оқими 95,4 фоизга кўпайганини билдирди. Шунингдек, 2021 йили умумий суммаси 75 млн АҚШ долларлик икки лойиҳа амалга ошганини, суммаси 323,5 млн АҚШ долларни тузган 5 лойиҳа ишлаётганини ёзди.

Шикмаматов сайловга бир мандатли округдан келадими ёки партия билан қатнашадими ҳозирча номаълум. Қирғизистонда парламент сайлови 28 ноябрда бўлади.

Жапаровнинг штаб бошчилигидан вазирликка

Алмамбет Шикмаматов февраль ойида Инвестицияларни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича агентлигининг директори бўлиб тайинланган. Янги Конституция қабул қилингандан кейин муассаса Инвестициялар вазирлиги бўлиб ўзгарган.

Президент сайловида Шикмаматов Садир Жапаровнинг Норин вилояти бўйича штабини бошқарган. 2020 йилнинг 4 октябрида ўтиб натижаси бекор қилинган парламент сайловига у «Бир Бол» партиясини бошлаб борган.

2015 йили «Ата Мекен» партияси билан Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишига келиб, 2017 йилдан бошлаб фракцияни бошқарган. 2019 йилнинг декабрь ойида Шикмаматов партия лидери Ўмурбек Текебаев билан «келишмовчиликлар» сабаб мандатини топшириб, «Ата Мекен» рўйхатидан чиққан.