«Туран» партияси «Ата Мекен»га қўшилди

336

«Ата Мекен» «Туран» сиёсий партияси билан бирлашганини 27-сентябрда фейсбук саҳифасига ёзди.

Ундаги маълумотга қараганда, «Туран» 2021-йили 28-ноябрда бўладиган парламент сайловига қатнашиш учун «Ата Мекен»га қўшилди. Бунгача атамекенчилар «Реформа» партияси билан бирлашганини маълум қилган.

«Ата Мекен» ва «Туран» бирлашди. Сурат: «Ата Мекен»

«Бунгача “Ата Мекен” ва "Реформа" партиялари тузган "Эге Мен" демократик коалициясига бугун "Туран" партияси қўшилиб, меморандумга қўл қўйишди», — деб билдиришди партиядан.

«Туран» партиясининг лидери Жениш Молдокматов. Охирги маълумотларга қараганда, Молдокматовнинг юрагига операция қилингандан кейин «Бикард» клиникасида даволанмоқда.

Молдокматов жорий йилнинг май ойида «Оммавий тартибсизликларни уюштиришда» гумон қилиниб қўлга олинган. Кейин терговдан норози бўлган сиёсатчи очлик эълон қилиб, кўп ўтмай юраги оғригани маълум бўлган.

Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишига депутатларни сайлаш 28-ноябрга белгиланган. Тегишли фармонга президент Садир Жапаров қўл қўйган. Парламент депутатлари аралаш система билан сайланади. Унда 120 депутатнинг ўрнига 54 депутат партия рўйхати бўйича, 36си бир мандатли округ бўйича сайланади.

МСКнинг маълумотига кўра, 70дан ортиқ партия сайловга қатнашиш ҳақида ариза берган. Бироқ тарғибот вақти ва сайлов гаровини тўккунча уларнинг сони қисқариши мумкин.