COVID-19: Охирги суткада коронавируснинг янги 58 ҳолати қайд этилди

416

Республика штаби 28-сентябрда охирги суткада коронавирус юқтирган 2 киши вафот этганини маълум қилди. Қирғизистонда касалликдан 2 604 киши вафот этди.

Шунингдек, COVID-19нинг янги 58 ҳолати аниқланди — Бишкек шаҳрида — 30, Чуй вилоятида — 14, Ўш шаҳрида ва Норин вилоятида — биттадан, Ўш вилоятида — икки, Иссиқкўл вилоятида — ўн. Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 178 375га етди.

Бундан ташқари, охирги суткада 93 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 173 005 киши касалликдан соғайди. Шифохоналарда 476 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 811.

Охирги суткада умумий 10 316 киши эмланди. Республика штабнинг маълумотига бўйича, 8-сентябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 809 мингдан ортиқ одам олди, иккинчисини — 603 мингдан ортиқ.