Ўткурбек Рахманов: Ташиев «Қумтўр» масаласини ҳал қилиш учун Женевага учиб кетди

357

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Камчибек Ташиев «Қумтўр» масаласини ҳал қилиш учун Швейцариянинг Женева шаҳрига учиб кетди. Бу ҳақда «Регион ТВ»* каналининг директори Ўткурбек Рахманов билдирди.

«Регион ТВ» телеканалини МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев билан боғлашади. «Регион»нинг бош муҳаррири Ўткурбек Рахманов журналист Адил Акжол ўғлига берган интервьюсида телеканал Ташиевга қарашли эканини тасдиқлаган.

Ўткурбек Рахмановнинг Ташиев сафари ҳақидаги постидан скриншоти.

Рахмановнинг айтишича, Ташиев 27 сентябрь туғилган куни бўлишига қарамай «Қумтўр масаласини ҳал қилиш учун» учиб кетди.

“«Қумтўр» бўйича ҳал қилиш куни келибди. Сафари бехатар бўлиб, қирғиз халқининг ризқини қайтарсин», — деб ёзган Рахманов.

МХДҚнинг матбуот хизмати Ташиевнинг Женевага сафари ҳақидаги маълумотга изоҳ бермади.