«Клооп» биринчи марта сайловни ёритиш учун аккредитация олди, аммо бирорта ҳам ташвиқот материалини эълон қилмайди

371

Биз сўнгги кунгача олдиндаги парламент сайловини ёритиш учун Қирғизистоннинг МСКдан аккредитация олишни истамадик. Сабаби бизга аккредитациядан ўтишни зарурати йўқ деб ҳисоблаймиз — аккредитациянинг йўқлиги бизни сайловни ёритиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

Бироқ тажриба кўрсатишича, бу жиддий тўсқинлик бўлиши мумкин. Масалан, 2021-йилнинг январь ва апрель ойларидаги сайловда аккредитацияни баҳона қилиб бизнинг штатдан ташқари мухбирларимизни участкага киритмаган ҳолатлар ҳам бўлган. ҳақиқат учун курашиб, журналистларга ўз вазифасини бажаришга тўсқинлик қилганларни жазолаган кунда ҳам вақтдан ютқаздик, балки бирор бир қонунбузарликлар эътибордан четда қолди.

МСКнинг сайловдан кейинги йиғинида ҳам бизнинг юристлар билан журналистларга аккредитацияси йўқ деган айб қўйилди. Бу албатта МСК йўлқ қўйган хатолик— бироқ йиғиндан кейин «шу аккредитацияни олиб қўйсакми?» деган фикр келди. Балки сайловни авалгидан ҳам диққат билан назорат қилиб, овоз беришдан кейин суд текширувлари бўлса оввалгидан ҳам кучли бўлиш учун шундай компромиссга бориш керакми?

Мана шу ерда нима сабабдан биз аккредитация олишдан тош тортганимизнинг асосий сабаби очиқ бўлади — сабаби биз ташвиқот материалларини эълон қилишга мажбур бўламиз.

Қонунда шундай бўлиши керак деб ёзилган эмас, бироқ аккредитацияга ҳужжат топширганда «эфир вақтини, газета муқоваси ёки интернет-нашридан ўрин беришнинг нархи ва бошқа маълумотларни» бериш керак.

Шунда биз йўлини топдик. Қуйида бизнинг сайтга сиёсий реклама эълон қилишнинг расмий нархлари кўрсатилди. Бу маълумотни МСКга топширган ҳужжатларда ҳужжатларда кўрсатганмиз, ҳозир аккредитацияга эга бўлгандан кейин ўқувчилар билан бўлишяпмиз.

  • «Кун янгилиги» бўлимидаги 1 янгиликнинг нархи — 100 000 000 сом (юз миллион сом)
  • Инстаграмдаги 1 билдирув — 50 000 000 сом (эллик миллион сом)
  • Фейсбукдаги 1 билдирув — 50 000 000 сом (эллик миллион сом)
  • Твиттердаги 1 билдирув — 50 000 000 сом (бу ҳам эллик миллион сом)

Айни вақтда, бундай миқдорни тўлаб беришга рози бўлган номзод ёки партия бўлса ҳам, биз унинг материалини чиқаришдан бош тортиш ҳуқуқини ўзимизда қолдирдик. Вақтингиз самарасиз кетмаслиги учун олдиндан огоҳлантириб қўяйлик — биз ҳеч кимга розилик бермаймиз. Ҳа-ҳа, «Кун янгилиги»га бир янгилик учун юз миллион сом таклиф қилсангиз ҳам чиқармаймиз.

Қолаверса «Кун янгилиги» бўлимига ўн ташвиқот материалини жойлаштириш учун миллиард сом таклиф қилсангиз ҳам барибир рози бўлмаймиз.

Нима сабабдан бу чорани кўрдик?

«Клооп» — ҳақиқий мустақил нашр. Биз Қирғизистондаги бирорта сиёсий партия ёки сиёсий куч билан алоқамиз йўқлигидан фахрланамиз. Бу бизга барча сиёсий жараёнларни холис ёритишни, ўткир журналистик суриштирувларни чиқаришга йўл берган.

Биз учун бу эркинлик бебаҳо, шу сабаб саҳифаларимизда Қирғизистондаги бирорта сиёсий партияни, бирор бир сиёсатчини реклама қилмаймиз деб ўзимизга ваъда берганмиз.

Партия ёки сиёсатчиларнинг «Клооп»га пул беришнинг ягона назарий йўли — бизнинг «Патреондаги» обуначиларнинг қаторига қўшилиш ёки «Элсом», PayPal ҳамёнига пул ўтказиш. Бироқ бу ҳам реклама эмас, мундай ҳайрия воқеани ёритиш томондан қараганда бизни ҳеч нарсага мажбур қилмайди. Масалан, депутатликка номзодларнинг бири бизнинг «Патреон»даги энг қиммат обуначимиз бўлган кунда ҳам коррупцияга аралашгани маълум бўлса у ҳақда суриштирув тайёрлаймиз.

Мустақил ОАВ бўйича қолиш учун биз аралаш моддий схема билан ишлаймиз. Унда «Клооп»нинг даромадидан бир қисми турли донорларнинг маблағи эавазига қурилади, қолган қисми — тижорий фаолият.

«Клооп»нинг моддий манбалари шундай бой ва ҳар хил бўлгани сабаб таҳририят сиёсатини мустақиллигини таъминлаш енгилроқ.

Бирорта грант ташкилоти, бирорта ҳайрия қилган одам, бирор бир тижорий хизмат буюртмачи — ҳеч кимиси бизга «у ёки бу маълумотни ёзинглар» деган буйруқни беролмайди. Агар кимдир ҳаракат қилса — биз ҳамкорликни тўхтатамиз. Шу афзалликка эга бўлиш учун бизга кўплаган моддий манбалар керак.

Биз шунча пулдан қуруқ қолганимизга ўкинамизми? Ҳеч қачон.

Аксинча, бизнинг принципиал кўз қарашимиз ўқувчиларни аввалгидан ҳам кўп қўлловига олиб келишини ишонч билан айта оламиз. Агар сиз Қирғизистон келажакда ҳам ўзининг мустақил, кучли журналистикаси билан фахрлансин десангиз бизнинг донорлар қаторига қўшилинг: бу бизнинг «Патреон» сервисидаги саҳифамиз, олдин ойига 1,5 доллар бўлган рўйхатдан ўтиш керак. Бу «Клооп»га анча ёрдам беради. (Истасангиз кўп бўлади!)

Бизнинг ўқиганингиз учун раҳмат, яна ўқинг, айниқса сайлов вақтида! Биз сизни ҳеч қачон алдамаймиз.