МХДҚ дори-дармонни «ортиқча қиммат» сотган фармкомпаниялар гуруҳини аниқлади

389

МХДҚнинг матбуот хизмати махсус хизмат соғлиқни сақлаш тармоғидаги коррупцияни фош қилиш бўйича иш бошлаганини маълум қилди. унинг айтишича, Қирғизистонга дори-дармон олиб келиб, «жуда қиммат нархда сотган» фармкомпаниялар гуруҳи фош қилинди.

Бу факт бўйича судгача текширув очилиб, МХДҚ ходимлари компанияларнинг офисларида ва омборларда тинтув ишларини ўтказди. Бироқ муассаса қайси компаниялар тинтув қилинганини очиқламади.

Фармкомпанияларнинг омборларида тинтув. Сурат: МХДҚ

«Бу компаниялар гуруҳи назорат қилувчи давлат органларининг хизмат ходимларини ёрдами билан солиқдан қочиш учун импорт дориларнинг тан нархини ошириб, бироқ аҳолига сотишда спекуляция қилганлари аниқланди», — деб билдирди МХДҚ.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълумотига кўра, тергов вақтида компаниялар томонидан ноқонуний савдо усуллари қўлланилгани ва импорт товарларни сотгани бўйича далиллар топилди. МХДҚдан бу ноқонуний ишлар соғлиқни сақлаш тизими орқали, пул мукофоти бериш билан амалга оширилиб келинганини қўшимча қилишди.

Тергов давомида МХДҚ компанияларнинг бирини етакчисини «Коррупцияга» гумон қилиб қўлга олди. Бишкекнинг Биринчи май туман судининг қарори билан у МХДҚнинг ТИЗОсига киритилди.

МХДҚ компаниянинг фаолиятидан давлатга келтирилган зарарнинг миқдорини ва коррупция схемасига аралашган бошқа одамларнинг номини аниқламоқда.