ТИВ: Қизи крест қирғизистонлик болаларни Суриядан қайтаришга ёрдам беради

477
Сурат: ТИВ

Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев Қизил хочнинг президенти Питер Мауэр билан 23-сентябрда учрашди.

«Учрашувда асосий эътибор Суриядан Қирғиз Республикасининг фуқаролари- болаларни ватанга қайтариш масаласига Халқаро Қизил хоч қўмитаси томонидан ёрдам қилишга қаратилди», — деб билдирди ТИВ.

Вазирлик Мауэр кичик қирғизистонликларни ватанига олиб келишга тўлиқ тайёрлигини билдирганини қўшимча қилди.

2021-йилнинг март ойида Қирғизистон Суриядаги болаларнинг бир қисмини олиб келган. Яқин шарқдан қайтарилган 79 бола Чуй вилоятидаги болалар марказига жойлаштирилган — улар билан Қирғизистоннинг президенти Садир Жапаров учрашган. Болаларнинг ёши 2дан 18 ёшгача — барчаси мазкур марказда реабилитациядан ўтишган.

Қирғиз ҳукуматининг маълумоти бўйича, Сурияга тахминан 800 қирғизистонлик кетган. Уларнинг бир қисми ҳалок бўлган деб саналади, бироқ болалар билан аёллар омон қолган. Улар Сурия ва Ироқдаги қочқинлар лагерига жойлаштирилган, бироқ аниқ сони номаълум.

Қирғизистонликларни оздириш билан ёллашнинг чўққиси 2014-2015-йилларга тўғри келади. Бу вақтда ёлланганларнинг тахминан 70% ўлканинг жанубидан кетишган. Кўпинча у томонга кўчиб кетиш ташаббусини эркаклар кўтаришади, улар «илоҳий урушга» ўзлари билан бирга аёллари билан болаларини ҳам олиб кетишади.

Аёллар билан ёш болаларни қайтариш ҳаракати

Ҳукумат қирғизистонлик болаларни уруш ҳудудларидан қайтариб келишни кўп йиллардан бери ваъда қилади. Уларнинг қариндошлари бир неча марта митингга чиқишган, бу масалага эътибор қаратган жамоат ташкилотлар ҳам бор — уларнинг бари болаларни ватанга олиб келиш ниятида.

Террор гуруҳларнинг ҳаракати сабаб Суриядаги уруш бўлаётган ҳудудларга бориб қолган аёллар билан ёш болаларни олиб келиш илтимоси билан қирғизистонликлар ҳукуматга бир неча йилдан бери мурожаат қилишади. Қирғизистонлик фаоллар Сурия ва Ироқдан ўз ҳисобидан 150 она болани Қирғизистонга қайтариб келишга ва уларни реабилитация қилишга тайёрлигини билдирган.

2020-йилнинг август ойида Сурияга кетган қирғизистонликларнинг яқинлари ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбековга мурожаат қилиб, аёллар билан ёш болаларни ўлкага олиб келишга ёрдамлашишни сўраган. Акция иштирокчилари ҳозирда Суриядаги «Аль-Хол» қочқинлар лагерида юздан ортиқ қирғиз аёллари юрганини ва уларнинг ҳар бирини бир неча болалари борлигини айтиб беришган.

«Аль-Хол» — бу Суриянинг шимолида жойлашган собиқ ИШИД жангариларининг аёлларига очилган лагерь.

2019-йилдан бошлаб Қозоғистон ҳукумати Яқин шарқда уруш ҳудудларидан ўз яқинларини олиб келиш бўйича операцияларни ўтказишган. Расмий маълумот бўйича, «Жусан» операцияси асосида Суриядан 600 қозоқ фуқароси, уннинг орасида 400 бола чиқарилган.

Ўша йили ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков ҳукумат Сурия ҳукумати билан қирғизистонликларни қайтариш бўйича сўзлашувлар ўтказаётгани бўйича маълум қилган. Ҳукуматда Сурия билан Ироқдаги қирғизистонликларни қайтариш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳам ватандошларини уруш ҳаракатлари бўлаётган ҳудуддан чиқариб кетиш ҳаракатини давом эттирмоқда. Қирғизистон 2021-йилнинг март ойида ўз фуқароларини уруш бўлаётган ҳудудлардан эвакуация қилишга ваъда берган. Уларни Қирғизистонга олиб келиш ҳақида ҳам сўз бўлган. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб тўхтаб қолган.