АҚШнинг Қирғизистондаги элчилиги Чуй вилоятидаги Тоқмоқ шаҳрига яқин жойлашган Бурана минорасини таъмирлаш ва қайта тиклаш бўйича лойиҳасини очди. Бу ҳақда муассаса 24-сентябрда билдирди.
Шу куни АҚШнинг Қирғизистондаги элчилиги минорани сақлаш бўйича лойиҳанинг очилиш маросимига ўтказди. Унга давлат котиби Чолпонбек Абикеев, хавфсизлик кенгашининг котиби Марат Иманкулов, Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги, маҳаллий ҳукумат органлари ва «Бурана минораси» музей комплексининг вакиллари қатнашди.
«Улуғ Бурана минораси минг йил давомида асрдан-асрга ўтиб, биз уни яна минг йил мустаҳкам туради деб умид қиламиз», — деди АҚШнинг Қирғизистондаги элчилигининг вақтинчалик ишончли вакили Соната Коултер.
Дипвакиллик лойиҳани тўлиқ АҚШ ҳукуматининг «АҚШ элчиларининг маданий қадриятларни сақлаш фонди» молиялаётганини ҳам билдирди. У 200 минг доллар бўлди.
Элчиликнинг маълумотига кўра, лойиҳани Чолпон Турдалиева бошчилигидаги Музей ташаббуслари жамоат бирлашмаси маркази Қирғизистонинг маданият вазирлиги, халқаро ёдгорлик фондининг америкалик экспертлари ва Марказий Осиёдан келган маҳаллий экспертлар билан биргаликда амалга оширади.
«Мутахассислар Бурана минорасининг бузилган томини сув ўтказмайдиган материал билан таъмирлаб, антисейсмик техниканинг ёрдами билан деворларини зилзиладан ҳимоя қилади. Лойиҳа Маданият вазирлигининг ва Бурана минорасининг музей-комплекси ходимлари, кураторлар ва реставраторлар учун семинарларни ва мастер-классларни ташкил қилади», — деб таъкидлашди дипломатия вакиллигидан.
«АҚШ элчиларининг маданий қадриятларни сақлаш фонди» 2001-йили АҚШнинг давлат департаменти томонидан тузилган. Бу фонд орқали департамент ҳар йили дунё бўйича маданий меросларнинг уникал объектларини ҳимоя қилишга йўналтирилган лойиҳаларни молиялайди.
Бунгача AFCP фонди Ўзгандаги гумбазни, Қирғиз давлат тарих музейидаги уникал олтин коллекциясини ва Жалолобод вилоятидаги 11-асрдаги Шох-Фозил мақбарасини таъмирлаган. Жамғарма умумий Қирғизистонда маданий меросларни сақлаш учун 500 минг доллар берган.
Бурана минораси X-XI асрларда қурилган. 2014-йили у ЮНЕСКОнинг бутун жаҳон мерослари рўйхатига кирган. Минора давлат томонидан ҳимояга олинган.