Баткен ВИИБи: Кўк-Тош қишлоғида тожик ўсмирлари тарафидан тўрт ўқувчи калтакланди

408
Шайдулла Гани номидаги мактаб. Сурат: Kloop

Баткен ВИИБи Баткен туманининг Кўктош қишлоғидаги Шайдулла Ғани мактабнинг 8-синфини тўрт ўқувчиси тожик ўсмирлари томонидан калтакланганини маълум қилди. Шу билан бирга тожикистонликлар Кўктошнинг турғунлари «икки ўқувчи билан бир кишига сабабсиз тош отишган» деб билдиришди.

Милициянинг маълумотига кўра, 23 сентябрь куни соат 13:00 атрофида Кўктош қишлоғининг Назаров кўчасида ўқувчи болалар мактабдан чиқиб уйга кетаётган бўлган. Шунда Тожикистоннинг Майский (Сомониён) қишлоғининг 30га яқин 11-синфининг ўқувчилари мактабдан қайтишган.

Икки томон йўл талашиб, натижада тўрт қирғизистонлик ўқувчилар калтакланган. Жабрланувчилар турли жароҳатлар билан Баткен вилоят касалхонасига етказилган. Улар тиббий ёрдам олгандан кейин уйда даволанишга чиқарилган.

Баткен туман маъмуриятидан «Клооп»га болалар калтаклангандан кейин уларнинг оталари ва қариндошлари икки тожик ўқувчисини ва уларнинг ота-онасини калтаклаганини билдиришди. Муассасанинг матбуот котиби Гулкайир Эргешованинг айтишича, бу воқеадан кейин икки томондан 20-40 яқин турғун тўпланган.

Воқеа жойга Баткен туманининг ҳокими Учкунбек Жоробаев ва куч тизимларининг етакчилари Исфара тумани раиси Баховадин Бахадурзода бошчилигида тожик делегацияси билан учрашди.

«Натижада икки томон ўз ҳудудларида тушунтириш ишларини ва ҳуқуқбузарликка йўл берган фуқароларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш бўйича иш олиб боришга келишди», — деб билдиришди маъмуриятдан.

Баткен ТИИБи мазкур воқеа бўйича судгача текширув ишини бошлади. Маҳаллий ҳукумат ҳозир вазият барқарор эканини, ТИИБнинг етакчиси Алмаз Шагамурзаев аҳолига тушунтириш ишларини олиб бораётганини маълум қилди.

Тожикистоннинг версияси

«Озоди» нашри Сомониён қишлоғининг турғунларига таяниб, «Кўктош қишлоғининг турғунлари мактабдан қайтган тожик болаларига тош отишганини» ёзди. Маълумотга кўра, «бир ёш бола ва катта ёшли киши ҳудудий касалхонага ётқизилган». Шунингдек, тожикистонликлар калтакланганини Исфара шаҳрининг маъмурияти ҳам тасдиқлаган.

«Жабрланганлар шаҳар касалхонасининг шифокорлари назоратида. Эркак кишини бурни, тишлари цинган. Ёш боланинг боши тошдан ёрилган», — деб билдирди нашрга маъмурият ходими.

Қирғиз-тожик чегарасидаги охирги катта жанжал

28 апрелда тожик томон Баткен туманининг Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлаш жойидаги симёғочларга ўзича видео кузатув камера ўрнатишга ҳаракат қилиб, натижада икки ўлканинг фуқаролари орасида можаро бошланган.

Кейинчалик келишмовчилик қуролли можарога айланиб, отишувлар оқибатида 189 қирғиз фуқароси яраланиб, унинг ичидан 36 киши ҳалок бўлган. Марҳумларнинг орасидан 25 киши «Головной» ҳудудига отилган миномётдан вафот этган.

Тожик ҳарбийлари Баткен туманидан ташқари, Лайлак туманидаги қишлоқларга ҳам ҳужум қилиб, умумий 140 турар-жой ва 84 объект жабрланган.

Отишувни тўхтатиш келишувига 1 майда Қирғизистон билан Тожикистоннинг миллий хавфсизлик қўмиталари раҳбари учрашгандан кейин эришилди.

3 майда икки томон қўшимча кучларни ва воситаларни давлат чегараси ҳудудидан олиб чиқди.

Қирғизистоннинг бош прокуратураси тожик ҳарбийларининг ҳаракатларини «ҳарбий агрессия» сифатида баҳолаб, 2 майга кўра чегарадаги можаро бўйича 11 жиноий иш қўзғалгани маълум қилди.

Тожик томон 90 киши яраланиб, 20 киши вафот этган. Шунингдек, 14 уй ва бир мактаб (қисман) ёнган. Тожикистоннинг бош прокуратураси Қирғизистоннинг ҳарбийлари билан фуқароларига «агрессив урушни бошлаб давом эттирган» деган модда билан жиноий иш қўзғаган.

Муаллифлари: Элвира Султанмурат қизи, Айбике Адилет қизи