Қирғизистонда 22-сентябрга кўра коронавируснинг 72 янги ҳолати аниқланди. Бу ҳақда республика штабдан билдиришди.
- Бишкек шаҳрида — 37;
- Иссиқкўл вилоятида — 14;
- Чуй вилоятида — 6;
- Талас вилоятида — 4;
- Жалолобод вилоятида — 4;
- Баткен вилоятида — 3;
- Норин вилоятида — 2;
- Ўш вилояти — 1;
- Ўш шаҳри — 1;
Охирги суткада 100 бемор коронавирусдан соғайди. Бундан ташқари, бир суткада коронавирус юқтирган уч бемор вафот этди.
Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 177 941га етди. Ўлка бўйича 172 469 киши касалликдан соғайди. Пандемия бошлангандан бери касалликдан умумий 2 595 киши вафот этди.
Ҳозирда касалхоналарда 542 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 862.