МХДҚнинг матбуот хизмати фирибгарлик факти билан собиқ депутат Кубаничбек Нурматов қўлга олинганини билдирди.
Махсус хизматнинг маълумотига кўра, йирик миқдордаги кўплаган фирибгарлик фактлари бўйича Нурматовга нисбатан судгача текширувни бошлади.
Нурматов 2013-йили Ҳисоб палатасининг аудитори бўлган вақтда «фирибгарлик йўли» билан қиймати 500 минг доллардан ортиқ кўчмас мулкка эга бўлгани хабар қилинган. Нурматов «Фирибгарлик» моддаси билан 20-сентябрда қўлга олинди. У МХДҚнинг тергов изоляторига киргизилди.
Нурматов ким?
Кубаничбек Нурматов «Кыргызстан» партиясининг олтинчи чақирилишининг депутати бўлган. У мандатини 2021-йилнинг 29-августида топширган. Халқ вакили бўлгунча 2012-2015-йиллари ҳисоб палатасида ишлаган.
2015-йилнинг майида унга нисбатан «ҳужжатларни қалбакилаштириш» ва «фирибгарлик» моддалари билан жиноий иш қўзғалган. У ОЎЮга қалбаки ҳужжатларни топширган деб гумон қилинган. Кейин бош прокуратура бу ишни ёпган.
Бундан ташқари, ОАВларининг маълумотига кўра, у ҳисоб палатасининг аудиторлик хизматига келгунча ноқонуний қурол сақлаш ва соғликка зарар келтириш учун икки марта жиноий жавобгарликка тортилган.
Унда ИИВ билан бош прокуратура уларни Нурматовнинг аввал судлангани ҳақидаги маълумотлар йўқлигини билдиришган.
Кубаничбек Нурматов ўзи журналистларга 1996-йили Россиядан келган дўсти унга овчилик учун пичоқ совға қилганини, бу қурол қатори баҳоланиб, суд қарори бўйича жарима тўлаганини тушунтирган. Танага зарар келтириш факти бўйича суд қарори йўқ деб билдирган.
Шунингдек, Нурматов ўзи нима сабабдан қалбаки ҳужжат ясашга гумонланганини айтиб берган.
«1982-йили мен ўрта махсус ўқув юртига топширдим. 1984-йили ҳарбийга чақирилиб, 1986-йили қайтиб келдим. Ўқишни давом эттириб, 1987-йили тугатдим. Тўнаб кетишганда дипломим йўқолган. Кейин нусхасини берганда адашиб ўқишни тугатгандан йилни алмаштириб, 1985-йили деб ёзиб қўйишибди. Ҳозир архивни қарашмоқда. Сиёсатчиларнинг рақиблари бўлишини ўзингиз билсангиз керак. Бироқ ҳозир аниқ билмай туриб, кимнидир айблай олмайман. Бироқ халқ билади», — деб билдирган Нурматов.