Қирғизистон ҳукумати билан Канаданинг Centerra Gold Inc. Компанияси ўртасида суд текширувлари бир неча ойдан бери давом этмоқда. Маълум бўлишича, охирги тингловларнинг бирида 15-сентябрда Нью-Йоркнинг жанубий округининг банкрот ишлари бўйича суди Қирғизистоннинг конга ускуналар ва қўшимча эҳтиёт қисмларни етказиш илтимосини инкор қилди.
Бу ҳақда банкрот ишларини олиб борган Stretto компаниясининг сайтида эълон қилинган суд қарорида маълум бўлди.
Суд қарорига кўра, конда ташқи бошқарув киргунча «Кумтөр Голд Компани» (КГК) ишхонаси томонидан катта Caterpillar самосваллари учун эҳтиёт қисмларга буюртма берилган.
Қирғизистон манфаатини ҳимоя қилган юристлар ўз аризасида «Қумтўр»га етказилувчи товар бир неча ойдан бери омборларда турганини таъкидлашган. Шунингдек, бу товарларни фақат чет эл компанияларидан сотиб олса бўлади.
«Товар Қумтўр конидаги ишни давом эттириш учун керак. Вақтинчалик ташқи бошқарувчи киритилгандан бери Centerra’нинг Канададаги менежерлари конга олдин буюртма берилган минглаган қўшимча эҳтиёт қисмларни ва ускуналарни олиб келишни тақиқлашган. Конда эҳтиёт қисмларнинг захираси умуман камайиб кетган», — деб айтилади юристларнинг билдирувида.
Бироқ АҚШнинг банкрот ишлари бўйича суднинг қарори билан Қирғизистоннинг даъвоси қаноатлантирилмаган. Сабаби Centerra Gold Inc.’нинг филиали бўлган «Қумтўр Голд Компани» энди конга эгалик қилмайди ва Канада компанияси олтин сотишдан тушган фойдани назорат қилмайди.
Бунгача шу мажлисда 15-сентябрда Нью-Йоркнинг банкрот ишлари бўйича суди Қирғизистон ҳукуматига санкция киритишдан бош тортган.
Банкрот қилиш бўйича суд
1 июнда Centerraнинг филиал ишхоналари «Қумтўр Голд Компани» ва «Қумтўр Оперейтинг Компани» банкрот бўлиш жараёнини* бошлаш учун Нью-Йоркнинг жанубий округидаги банкрот иши бўйича судига мурожаат қилишган.
Ариза Қирғизистон ҳукумати экология бузилишлари ва янги қонунбузарликлар учун Қумтўрда ташқи бошқарув киритгандан кейин берилган. Centerra қирғиз ҳукуматининг ҳаракатини «ёлғон ва одамларнинг адаштирган маълумотлар асосида қонга бўлган назоратни тортиб олиш» деб баҳоланган.
Нью-Йоркнинг жанубий округининг банкрот ишлари бўйича суди 19 июлда Канаданинг Centerra Gold Inc. Компаниясининг «Қумтўр»ни банкрот деб эълон қилиш ҳақидаги илтимосини кўриб чиқиб, уни муҳокама қилишдан вақтинча бош тортган.
19-августда «Қумтўр»ни банкрот қилиш бўйича суд мажлиси номаълум муддатга жилган. Уни жилдириш илтимоси қирғиз томоннинг манфаатларини ҳимоя қилган юристлар томонидан бўлган.