Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси Норин шаҳрининг мэри Самарбек Болотбековни «фирибгарликда» гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда махсус хизматдан 18-сентябрда маълум қилди.
Маълумотга кўра, шаҳар раҳбари собиқ депутат Руслан Чойбековнинг иши асосида қўлга олинди.
*Чойбеков бундан уч кун олидн 2020-йили ўтган парламент сайловида депутатлик мандат учун номзодларнинг биридан 300 минг доллар олиб, ўзига ўзлаштириб олган деган асосда қамоққа олинган эди.
«Норин шаҳар мэрини бу ишга алоқаси бор. У «йирик моқдордаги фирибгарлик» моддаси билан ушланиб, ИХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди», — деб билдирди МХДҚдан.
Махсус хизмат гумондорнинг номини С.Б. деган инициаллар билан берган. Бу инициаллар Норин шаҳрининг амалдаги мэри Самарбек Болотбековга тўғри келади. Болотбеков мазкур хизматга жорий йилнинг 11-июнида сайланган. Бунгача у Свердлов туманининг ҳокими бўлган.
Депутатлик мандат учун пул олиб, ўзлаштириш олиш иши
16-сентябрда собиқ депутат ва «Кыргызстан» партиясининг аъзоси Руслан Чойбеков «йирик миқдорда қилинган фирибгарлик» моддаси билан гумонланиб қўлга олинган.
МХДҚнинг маълумотига кўра, Чойбеков депутатлик мандат учун шикоят қилувчидан 300 минг доллар олиб ўзлаштирган ва ариза ёзган одамга катта миқдорда зарар қилган.
Аввалроқ МХДҚнинг ходимлари шундай гумон билан МСКнинг аъзоси Акилбек Эшимовни қўлга олишган. Эшимов ва «Кыргызстан» партиясининг лидерлеридан бири 2020-йили октябрда ўтган парламент сайловида рўйхатда «биринчи бешликка киритиб беришни» ваъда қилиб, номзодларнинг биридан 550 минг доллар олган.
«Ўз вазифаларини бажармай, МСКнинг аъзоси ва партиялар бирининг лидери 300 минг долларни қайтариб, қолган 250 минг долларни ўзлаштириб олган», — деб билдиришган МХДҚдан.