Ўш: Бекдўўлўт Абакировнинг тадбиркорни калтаклаш бўйича иши қисқартирилди

380
Бекдўўлўт Абакиров

Ўш шаҳар мэриясига қарашли спорт қўмитасининг етакчиси Бекдўўлўт Абакировга тадбиркорни калтаклаш бўйича қўзғалган жиноят иши қисқартирилди. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот котиби Абсаттар Тавакалов 17-сентябрда билдирди.

Абсаттаровнинг айтишича, терговчи жиноий ишга тегишли далилларни тополмаган. Иш бир ой олдин ёпилганини таъкидлади.

Жорий йилнинг 12-мартида маҳаллий тадбиркор Иниятилла Нурматов уни Абакиров дўст-танишлари билан бирга «сабабсиз калтаклаганини» айтиб милицияга арзланган.

Нурматов «Абакиров билан танишлигини, уни калтаклаши кутилмаганини» таъкидлади. Унинг айтишича, у ўша куни дўстининг дўконига кирганда калтакланган.

Тадбиркор «Абакиров ва дўстлари уни “чиқ” деб сўкиб, “кўзгуни тўсма” деб кўкрагига уриб, кейин тепкилаб, камера йўқ жойга судрай бошлаганда милицияга қўнғироқ қилиб қутилганини» айтган.

Бундан ташқари, у дўкондаги кузатув камерага ёзилган видеони Абакиров ўчиртирганини, бироқ ўзи қайта тиклаб сақлаб қолганини айтган эди. Шунингдек, экспертиза унинг калтакланганини тасдиқлашига қарамай, Абакиров ишни «ёптиришга ҳаракат қилмоқда» деб арзланган.

Абакиров «ҳеч кимни калтаклаган эмасман, гувоҳларим ҳам бор» деб айбловларни инкор қилган. У Нурматовни қайта комиссия ва комплекс экспертизадан ўтказиш учун ёзган.

Бекдўўлўт Абакиров

Абакиров Ўш шаҳар жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг раҳбарлигига ўтган йилнинг 23-декабрида тайинланган. Бунгача у Ўш шаҳридаги муниципал «Жапалак» автомашина бозорининг директори бўлган.

Кураш бўйича спорт устаси ва «Аттила» номли спорт клубини етакчиси.

Абакиров октябрь воқеаларидаги норозилик митингларида ўша вақтдаги Ўшнинг мэри Таалайбек Сарибашовни қўриқлаб юрган.

Бундан ташқари, 2020-йили пандемия сабаб ўтмай қолган Ўш шаҳар кенгашига сайловда ҳукуматнинг «Биримдик» партиясининг қаторида келган.