Собиқ премьер-министр Жоомарт Оторбаев Қумтўр конига боғлиқ жиноий иш асосида қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълумотига қараганда, Оторбаев премьер-министр* бўлганда Қумтўр конининг бош режаси бўйича экспертиза ўтказиш бўйича Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат агентлигига босим ўтказиб, Сув кодекси ва «Сув ҳақидаги» қонуннинг талабларини бузган. Тергов собиқ премьер бу қадамга Centerra Gold Inc. Компаниясининг манфаати учун борган ва Лисий ва Давидов музликларини йўқ қилишга розилик берган деб ҳисоблайди.
*Оторбаев 2014-йилнинг 25-мартидан 2015-йилнинг 24-апрелигача премьер-министрлик хизматида ишлаган.
«Жоомарт Оторбаев муассасалараро тергов гуруҳи томонидан қўлга олингандан кейин унинг иштирокидаги тергов амаллари давом этади, бунинг натижаси билан яқин 48 соат орасида Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман суди томонидан эҳтиёт чорасини аниқлаш масаласи қаралади», — деб билдиришди МХДҚдан.
«Қумтўрга» боғлиқ терговлар ва қўлга олишлар
Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Камчибек Ташиев Жогорку Кенешнинг 17-майдаги навбатдан ташқари йиғинида Қумтўр конига боғлиқ тўрт иш судгача текширувга олинганини билдирган. Бир иш «Қумтўр Голд Компани» ишхонасининг раҳбариятига боғлиқ, қолган уч иш ўша вақтда масъул хизматларда ишлаган кишиларнинг жиноятлари.
Бош прокуратура Қумтўр конини қазиш бўйича тузилган шартнома атрофидаги коррупция бўйича текширув бошланганини 21-майда билдирган.
Кейинчалик бир қанча муаммоли саволлар, сиёсатчилар ва депутатларни қўлга олиш бошланган: улар «Қумтўр» конини қазиш бўйича лойиҳани амалга оширишдаги коррупцияда гумон қилинмоқда. Асосан, собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов, собиқ собиқ депутатлар Исхак Пирматов билан Талантбек Узакбаев қўлга олинган. Бундан ташқари бир қанча депутатлар, уларнинг орасида Асилбек Жээнбеков ҳам бор.
Уларнинг орасидан суд собиқ депутатлар Талантбек Узакбаев билан Исхак Пирматовни айбдор деб топган. Иккисига суд 300 минг сом жарима солган. Шунингдек, «Кумтор» иши бўйича Асилбек Жээнбеков билан Тўрўбай Зулпукаров 30-сентябргача МХДҚнинг ТИЗОсида бўлади.
Абилгазиев тергов муддати тугагунча уй қамоғига чиққан. У давлатга 50 млн сом тўлаган.
Бундан ташқари, 2-августда шу жиноий иш бўйича кўрсатма бериш учун қочқин президент Аскар Акаев ўлкага қайтган.
Бироқ Акаев бошқа сиёсатчилар каби қамалмаган. У келган куни терговга ёрдам бериш учун келганини айтиб, бир ҳафтадан кейин Қирғизистондан чиқиб кетган.