Коронавируснинг янги 83 ҳолати қайд этилиб, икки киши вафот этди

382

17-сентябрдаги Республика тезкор штабнинг маълумотига кўра, охирги суткада коронавируснинг 83 янги ҳолати аниқланиб, икки киши вафот этди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳри – 31 ;
  • Чуй вилояти – 17 ;
  • Иссиқкўл вилояти - 12;
  • Жалолобод вилояти – 8;
  • Норин вилояти – 6 ;
  • Талас вилояти – 4;
  • Ўш вилояти – 4;
  • Баткен вилояти - 1;

Ўтган суткада 113 бемор касалхоналардан соғайиб чиқди — соғайганларнинг умумий сони 172 015 кишини ташкил қилди.

Пандемия бошлангандан бери ўлкада 177 567 одам коронавирус юқтириб, 2 583 киши вафот этди.

Бугунги кунда 589 бемор касалхоналарда, 910 киши уй шароитида даволанмоқда.