Бишкекнинг марказий стадионида юзлаб киши йиғилди. Милиция ҳозирча изоҳ бергани йўқ

383

Бишкек шаҳридаги Дўлўн Ўмурзаков номидаги стадионга 600га яқин одам йиғилди. Бу ҳақда «Кактус» нашри билдирди.

Сурат "Кактус" нашрига тегишли

Маълумотга кўра, уларнинг айримлари «халқ қўшини» деб ёзилган нимчаларни кийиб олишган.

Ташкилотчиларнинг бири нашрга «одамлар ўлкада тартибсизликлар ва мародёрлик бошланиб кетса, чора кўриш учун йиғилганини» айтди. У болаларни овқат билан таъминлашга ваъда бериб, бироқ ҳаражатларни ким кўтаришини очиқламади.

Шунингдек, стадионда икки автобус тургани айтилди. Бундан ташқари мазкур спорт майдони шаҳар яшовчилари учун ёпилиб, машғулотлар ўтказиш тақиқланган.

Ички ишлар вазирлигидан «Клооп»га юзлаган одам нима учун йиғилганини тушунтириб беришмади. Улар аниқлик киритиб беришни ваъда қилишди.

Атамбаевнинг юбилейи ва «сиёсий тутқунлар»га бағишланган митинг

Бунгача «сиёсий тутқунларга» бағишланган тинчлик митинги ўтказилишини маълум қилган — уни Чуй вилоятининг собиқ бошчиси Туйгунаали Абдраимов ва собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ўғли Сеид Атамбаев уюштирмоқчи бўлган.

Маданият арбоблари ўнга яқин сиёсатчини номини айтиб, улар «17-сентябрда қуролли тўнтарилиш қилиб, ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилишмоқда» деб 14-сентябрда хат йўллаган.

15-сентябрь куни мурожаатда номи бўлган сиёсатчиларнинг деярлик бари сўроқ бериб чиқишган. Эртаси куни мурожаатнинг ташаббусчиси Сонунбубу Кадирова хатнинг биринчи саҳифаси ўзгартирилганини асл нусхасида сиёсатчиларнинг номи йўқлигини ва мазмуни ўзгартирилганини айтган.

Бугун 17-сентябрда, собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг 65 ёшга тўлиши нишонланмоқда. Унинг тарафдорлари соат 12:00да Атамбаевнинг Қўйтошдаги уйида йиғилишди. Кейин соат 16:00да Ала-Тоо майдонида «Ўзгариш шамоли» деб номланган бадиий-норозилик акцияси бўлади.

Унга Атамбаевнинг яқинлари, ҳамқишлоқлари, Жогорку Кенеш депутатлари, жамоат ва сиёсий арбоблар қатнашиши айтилиб, бошқа хоҳловчилар ҳам айтилган.