Қирғизистон президентининг матбуот хизмати Садир Жапаров ЖХШТга аъзо мамлакатларнинг давлат раҳбарларини саммитида Афғонистондаги вазият бўйича позициясини билдирганини маълум қилди. Бир ой олдин бу ўлкада АҚШ ва унинг иттифоқдошларининг ҳарбийлари чиқарилгандан кейин «Толибон»нинг* вакиллари ҳукуматга келган.
*«Толибон» — радикал ислом ҳаракати, у Қирғизистонда ва бир қанча давлатларда тақиқланган ва террористик деб топилган.
Матбуот хизматининг маълумотига қараганда, Жапаров «ЖХШТга аъзо мамлакатларнинг хавфсизлигига салбий таъсир қилиш мумкин бўлган Афғонистондаги ҳозирги вазиятдан қаттиқ хавотирда эканини билдирди». Ҳудудда «теократик давлатни шаклланиши» шундай таъсир қилади.
Бироқ Жапаров Қирғизистон Афғонистоннинг «ички ишларига аралашмасликни» ва бу ўлка билан «дўстлик муносабатини қўллаш» ёқмайди деб ишонтирди.
У «Афғонистонда вазият тез орада барқарорлашиши» учун «янги ҳукуматнинг вакиллари билан турли масалалар бўйича ҳамкорликнинг мумкин бўлган вариантлари ҳақида диалог ўтказиш зарурлигини» таъкидлади.
«Биз Афғонистондаги вазиятни тез орада барқарорлашишга ва ва бу ўлканинг халқи дуч келадиган давлат тузилишининг варианти билан янги инклюзив ҳукумтани шакллантиришга ишонамиз», — деб якунлади Садир Жапаров.
Афғонистондаги қирғиз элчилиги толиблар ўлкани босиб олгандан кейин ишини давом эттириб, эвакуациядан бош тортган. Бироқ Қобулдаги элчиликнинг раҳбарлари алмашган: Садир Жапаров 9-сентябрда Мирослав Ниязовни дипмиссиянинг бошчиси ишдан бўшатиш ҳақидаги фармонни имзолаган.
Президент маъмуриятининг маълумотига таянсак, Ниязов ишдан «ўз истаги билан» кетган. Ундан олдин Ниязоа интервью бериб, Қирғизистон ҳукумати «Толибон» режимининг ҳукуматини тан олди деб айтишга «эрта» эканини билдирган эди.
Бироқ Қирғизистон «“Толибон” билан бирор бир ҳамкорлик қилишга мажбур» деб айтган.
Бунгача Марказий Осиё минтақасининг президентлари «Толибон» хавфи масаласини муҳокама қилишган. Бундан ташқари, Қирғизистоннинг МХДҚ раиси Камчибек Ташиев Афғонистондаги толибларга боғлиқ вазият Қирғизистон учун ҳам хавфлилигини билдирган. Махсус хизмат раисининг айтишича, хавф олдин Ўзбекистон билан Тожикистон чегарасини босиб ўтиб, кейин Қирғизистон ҳудудига кириб келувчи қочқинлар яратади.
«Бизнинг ўлкада ҳам хавф бор, сабаби Ўзбекистон ва Тожикистонга кириб келган қочқинлар яқин орада бизнинг ҳудудда ҳам бўлиши мумкин. Шу сабаб биз, Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар каби бундай хавфларга тайёрланяпмиз», — деган Ташиев.