Президент Садир Жапаров 16-сентябрда Тожикистонда ўтаётган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) сессиясида қирғиз-тожик чегарасидаги масалани кўтарди.
Ташкилот аъзолари: Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон.
У қирғиз-тожик давлат чегарасидаги зиддиятнинг сақланиши «қирғиз томонга ташкилотга аъзо барча мамлакатларнинг бунга эътибор қаратишига босим қилишга ундашини» таъкидлади.
Жапаров бир қанча таклифларни айтди, унинг орасида КХШТга аъзо мамлакатга ташкилотга аъзо бошқа давлат томонидан қуролли ҳужум бўлган вақтда ташкилот асосида тезкор чора кўриш ва қарор қабул қилиш механизмларини ишлаб чиқишни таклиф қилди.
«Қирғизистон тинчликни севган, очиқ ва демократик давлат бўлиб саналади, ўз мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб қўшни ўлкалар ва дунёдаги бошқа мамлакатлар билан дўстлик, иноқ қўшничилик ва тенг ҳуқуқли сиёсатни олиб бормоқда. Давлатлар орасидаги можароли масалаалрни тинчлик йўли билан ва сиёсий ва дипломатик усуллар билан сўзлашув билан хал қилиш зарурати бўйича Қирғизистоннинг кўз қараши ўзгаришсиз қолади», — деб таъкидлади давлат раҳбари.
Қуролли можаро
Чегарани аниқланмагани қирғиз-тожик чегарасига яқин қишлоқларда чиққан можароларнинг асосий сабаби бўлади. жанжал чиқишига ер, сув, ва чегарани ноқонуний кесиб ўтиш асос бўлган.
Апрелнинг охирида сўнгги йиллардаги энг йирик, қон тўкиш билан якунланган жанжал содир бўлган. можаро 28-апрелда Қирғизистон билан Тожикистоннинг фуқаролари бир-бирига тош отишидан бошланган. 29-апрелда икки ўлканинг ҳарбийлари қуролдан фойдаланишган. Чегара можароси бошланган вақтда икки ўлка бир-бирини айблаган.
Дастлабки маълумотларга қараганда, можаро тожик томон «Головной» сув тақсимлаш жойидаги симёғочларга видео кузатув камера ўрнатишга ҳаракат қилганда кучайган.
Ўқ отишни тўхтатиш келишувига 1-майда Қирғизистон билан Тожикистоннинг Миллий хавфсизлик қўмитасининг раҳбарлари учрашгандан кейин эришилган. 3-майда икки томон қўшимча кучларни ва воситаларни давлат чегарасидан доимий жойига олиб кетишган.
Шу куни икки ўлканинг ҳукумати жиноий ишлар қўзғалганини хабар қилишган.
Тожикистоннинг бош прокуратураси «Агрессив уруш бошлаш ва олиб бориш», шунингдек, «икки ёки ундан кўп одамни ўлдириш» моддалари асосида икки жиноий иш қўзғаганини билдирган. Бош прокуратура қирғиз-тожик чегарасидаги отишувда Қирғизистон фуқаролари ҳарбийларнинг ёрдами билан «Тожикистоннинг маҳаллий турғунларига, инфраструктура объектларига ва чегара пунктларига ўқ отишган» деб ишонтирган.
Қирғизистоннинг бош прокуратураси тожик томоннинг ҳаракатини ҳарбий агрессия деб баҳолаб, тожик томоннинг қуролли кучлари «Баткен вилоятидаги тинч, қуролсиз аҳолига ўқ отганини» таъкидлаган.
Назорат органидан барча фактлар ЖУРга «оммавий тартибсизлик», «Тинчликка қарши жиноят», «Бебошлик», «Бегона одамнинг мулкини тўнаш ва йўқ қилиш», «давлат чегарасини кесиб ўтиш» ва «одам ўлдириш» моддалари бўйича қайд этилганини билдиришган.
Қирғизистоннинг соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига қараганда, икки ўлка ўртасидаги жанжалда 36 қирғизистонлик ҳалок бўлиб, 190 одам жароҳатланган. Тожикистон томондан 19 фуқаро ҳалок бўлиб, 87 киши яраланган.
Баткен вилоятида юздан ортиқ уй, уч чегара пости, икки мактаб, бир боғча, бир тиббиёт муассасаси, милиция биноси, ўн ёқилғи шаҳобчаси, саккиз дўкон, тўрт савдо маркази, тўрт соцобъект ва бошқа беш давлат муассасасининг биноси ёнган ва бузилган. Айрим аҳоли пунктлари тўлиқ вайрон бўлган.
Қирғиз ҳукуматининг маълумотига кўра, зарарнинг миқдори 1,3 млрд сомдан ошади.