Президент Жапаров ЖХХТ ва ШХТ саммитига қатнашиш учун Тожикистонга борди

367

Президентнинг матбуот хизмати давлат раҳбари Садир Жапаров Тожикистонга борганини маълум қилди. Президент Жамоат хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ЖХШТ) ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) саммитига қатнашади.

Президент Жапаров ЖХШТ ва ШҲТ саммитига қатнашиш учун Тожикистонга борди

Президентнинг матбуот хизмати маълумотига қараганда, Жапаров 16-сентябрда ЖХШТ саммитига қатнашади, унда давлат раҳбарлари халқаро ва минтақадаги хавфсизликка боғлиқ муҳим масалалар бўйича фикр алмашади.

Эртаси куни президент Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлари раҳбарларининг навбатдаги йиғинига қатнашади. Унда ташкилот асосидаги пандемия оқибатларини бартараф қилиш ва ҳудудий, халқаро ҳамкорликнинг муҳим мавзулари бўйича биргаликдаги ҳаракатларнинг ҳолати ва самарали йўналишлар муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, ШҲТ ва ЖХШТга аъзо мамлакатларнинг делегация бошчиларини биргаликдаги йиғинида Афғонистондаги вазият муҳокама қилинади.

Биринчи сафар

Бу Жапаровнинг президент сифатида Тожикистонга бўлган иккинчи сафари. Охирги марта қўшни давлатга 2021-йилнинг июнь ойининг охирида борган. Жапаровнинг биринчи сафари 2021-йилнинг апрель ойининг охирида икки давлат орасида бўлган қуролли можародан деярлик икки ойдан кейин бўлган.

Унда икки мамлакат ўртасидаги можарода 36 қирғизистонлик ҳалок бўлиб, 190 одам яраланган. Воқеа бўлган ҳудуддан 40 мингдан ортиқ одам эвакуацияланган.

Тожикистон томон ҳалок бўлганлар билан яраланганлар ҳақида 6-майда маълумот берган. Унга кўра, қуролли можарода қўшни ўлканинг 19 фуқароси ҳалок бўлиб, 87 киши яраланган.

Июнь ойининг охирида Жапаров расмий сафар билан Душанбега боради деган маълумот жамиятда қарама-қарши фикр яратган, сабаби чегара жанжалидан кейин Қирғизистоннинг бош прокуратураси тожик ҳарбийларининг ҳаракатини «ҳарбий агрессия» деб атаган.

Ўша вақтда икки ўлканинг президентлари ёпиқ эшиклар ортида сўзлашув ўтказиб, Садир Жапаров билан Эмомали Рахмон олти соатдан ортиқ вақт юзма-юз суҳбатлашган.

Кейин президентлар пресса учун маълумот беришган. Унда икки ўлканинг бошчилари баҳсли чегара масаласини муҳокама қилишганини айтиб, яқин орада муаммо ҳал бўлишини билдиришган. Ўша суҳбатда 32 километр ишчи тартибда келишилгани маълум бўлган.

Чегара аниқланмагани қирғиз-тожик чегарсига яқин қишлоқларида бўлган можароларнинг асосий сабаби ҳисобланади. Жанжал чиқишига ер, сув талаши ва чегарани ноқонуний кесиб ўтиш асос бўлади.

Апрель ойининг охирида жанжал «Головной» сув бўлиштириш жойидаги туъмирлаш ишлари сабаб чиққан.

Қирғиз-тожик чегарасининг узунлиги 976 чақиримни ташкил қилади — ундан 519 чақирими делимитация ва демаркациядан ўтган, қолгани аниқланмаган.

Шу йилнинг июль ойи охири охирида делегацияларнинг сўзлашуви натижасида яна 40 км чегара аниқлангани маълум бўлган. Бироқ қайси участкалар аниқлангани номаълум. Шунингдек бу келишувлар имзоланмаган.