Алмаз Сарибаев «ҳукуматни куч билан босиб олиш» иши бўйича қўлга олинди

364
Алмаз Сарибаев

«Толубай» очиқ ҳиссадорлик жамиятининг директорлар кенгашини собиқ аъзоси Алмаз Сарибаев «ҳукуматни куч билан босиб олишга тайёргарлик кўришда» гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Сарибаев 15-сентябрда ИИВнинг тергов хизматига сўроққа чақирилган. Шу куни у Бишкек ШИИББнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Алмаз Сарибаевнинг отаси Айилчи Сарибаев «Марал» нашрига берган итервьюсида терговчилар ўғлини 12 соат сўроқ қилиб, «Курсан Асановга қарши кўрсатма олишни кўзлаб қўрқитишаётганини» билдирди.

«Терговчи: “агар Курсан Асановга қарши кўрсам берсанг қўйиб юборамиз, кўрсатма бермасанг сени қораларга қўйиб берамиз, эзамиз” дебди. Терговнинг фамилиясини билмаяпман. Бу буюртмани ким берганини, [Камчибек] Ташиевби ёки ИИВнинг бошчисими [Улан Ниязбеков], билмаяпман», — деди Сарибаев

Бу иш асосида 14-сентябрда ИИВ бошчисининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов қўлга олинган. 15-сентябрда бир неча сиёсатчилар сўроқ беришди. Улар: депутатлар Жанар Акаев, Алтинбек Сулайманов, Канат Исаев, Бакитбек Жетигенов, собиқ депутат Ахматбек Келдибеков, собиқ мудофа вазири Исмаил Исаков ва Чуй вилоятининг собиқ бошчиси Туйгунаали Абдраимов.

Депутат Акаев ИИВ биносидан чиққандан кейин «ҳукуматни куч билан босиб олишга ҳаракат қилмаганман» деб айтиб, «сўроқни сайлов билан алоқаси бор» деб билдирди. Алтбнбек Сулайманов улар маданият ходимларининг президентга йўллаган мурожаати * бўйича сўроқ берганини очиқлаган. У сўроқни сайлов билан алоқаси бор деб ўйлайди.

*17-сентябрда «сиёсий тутқунларга» бағишланган тинчлик митинги ўтказилишини маълум қилган — уни Туйгунаали Абдраимов ва Сеид Атамбаев уюштирмоқчи. Маданият арбоблари 17-сентябрда айрим сиёсатчилар «100 минг киши иштирокида митинг ўтказиб, ҳукуматни босиб олишга ҳаракат» қилаётганини айтиб, президент Садир Жапаровга мурожаат қилишган. Мурожаатда номи айтилган барча сиёсатчилар деярлик сўроқ бериб чиқишди.

Ижтимоий тармоқларга тарқалган аудио

Бундан ташқари, ИИВни жиноий ишни қўзғашига ижтимоий тармоқларда «Курсан Асанов, Жанар Акаев ва бошқалар ҳукуматни босиб оламиз деб сўзлашганидан қисқача парча» деб аталган аудио ёзув асос бўлган. Унда эҳтимол Курсан Асанов билан Алмаз Сарибаев «тартибсизлик уюштириш» ҳақида сўзлашгани ёзилган деб айтилади.

Шунингдек аудиони таҳлил қилган ёзувда Курсан Асанов «Жанар Акаев ундан қурол-яроқ борми деб сўрагани ва ҳукуматни босиб олиш зарур бўлса, болалар тайёр турганини айтган» дейилади. Бироқ овозларнинг сифати жуда ночор бўлгани учун овоҳларни ажратиш ҳам, гапларни тушуниш ҳам қийин.

Асановнинг адвокати Таалайгул Токтакунова Асановга таяниб аудиони «монтажланган» деб билдирди. ИИВнинг собиқ раҳбарининг яна бир адвокати Чинара Жакупбекова «Асанов аудиодаги сўз ўтган йилдаги октябрь воқеалари бўйича бўлганини айтди» дейди.

Депутат Жанар Акаев ўзининг фейсбук саҳифаси орқали мурожаат қилиб, видеодаги гапларни «ёлғон» деб атади. Шунингдек Курсан Асанов билан «кўп вақтдан бери сўзлашмаганини» таъкидлаб, «мен ўзи ҳукуматнинг бир тармоғида ўтирсам қандай қилиб ҳукуматни босиб оламан» деб савол берди.

«Жанар деган сўзни эплаб олиб келиб чаплаб, халқни ишонтириб, “шулар бир тўполон чиқаришга ҳаракат қилмоқда” дегандай ёлғон маълумот тарқатгани жуда ачинарли. Сабаби ёлғон, туҳмат давлат даражасида айтилиб, бу меъёрга айланиб бораётгани жуда ёмон кўриниш», — деди у.