«Ҳукуматни куч билан босиб олишга тайёргарлик кўришда» гумонланиб қўлга олинган ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов икки ойга №50 тергов қамоғига киритилди. Бу қарорни Бишкекнинг Биринчи май туман суди 16-сентябрда қабул қилди.
Эҳтиёт чораси қаралгунча Асановнинг тарафдорлари суд биноси олдига йиғилиб, уни озод қилишни талаб қилишди. Асановнинг адвокати Чинара Жакипбекова №50 тергов қамоғида «ўта хавфли жиноятчилар» ўтарганини айтиб, прокуратура Асановни номаълум сабаблар билан бу ерга киритишни сўраганини билдирган.
Мазкур изолятор Иссиқота туманининг Қуйи-Наврўз қишлоғида жойлашган.
Асанов суд мажлисигача «ҳақиқат юзага чиқишига» ишонганини билдирган. Шунингдек, Асанов унга қўйилган айблар «туҳмат бўлганини» таъкидлади.
«Мен 30-35 йил хизмат қилганман. Мен доим жой-жойларда тинчлик-барқарорлик бўлсин деганман. Ҳозир ҳам мен учун тинчлик энг катта муваффақият. Бошқа бари ёлғон. Ким томонидан туҳмат бўлаётганини фақат вақт кўрсатади. Мен кўп нарсани айтолмайман. Яна бир марта айтаман ҳақиқат албатта юзага чиқади. Мен ўйлайманки олдинда қиладиган хизматларим кўп», — деди Асанов.
«Ҳукуматни куч билан босиб олиш» иши
15-сентябрь куни бир қанча маданият арбоблари айрим сиёсатчилар 17-сентябрда «100 минг киши иштирокида митинг ўтказиб, ҳукуматни босиб олишга тайёргарлик» қилаётганини айтиб, президент Садир Жапаровга мурожаат қилишган.
*17-сентябрда «сиёсий тутқунларга» бағишланган тинчлик митинги ўтказилишини маълум қилган — уни Туйгунаали Абдраимов ва Сеид Атамбаев уюштирмоқчи.
Мурожаатда номи айтилган депутатлар Жанар Акаев, Алтинбек Сулайманов, Канат Исаев, Бакитбек Жетигенов, собиқ депутат Ахматбек Келдибеков, мобиқ мудофа вазири Исмаил Исаков ва Чуй вилоятининг собиқ бошчиси Туйгунаали Абдраимов сўроқ қилинган. Собиқ депутат Жилдизкан Жолдошева сўроққа чақирилганини, бироқ ундан бош тортганини айтган.
Сўроққа чақирилган Курсан Асанов билан «Толубай» тижорий банкнинг директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Алмаз Сарибаев Бишкек ШИИББнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган.
Уларнинг қўлга олинишига «Курсан Асанов, Жанар Акаев ва бошқалар ҳукуматни босиб оламиз деб сўзлашганидан парча» деб тарқалган аудио ёзув сабаб бўлган унда эҳтимол Асанов билан Сарибаев «тартибсизлик уюштириш» ҳақида сўзлашгани ёзилган деб айтилади.
Шунингдек аудиони таҳлил қилган ёзувда Курсан Асанов «Жанар Акаев ундан қурол-яроғ борми деб сўрагани ва ҳукуматни босиб олиш зарур бўлса, болалар тайёр турганини айтган» дейилади. Бироқ овозларнинг сифати жуда ночор бўлгани учун овозларни ажратиш ҳам, гапларни тушуниш ҳам қийин.
Асановнинг адвокати Таалайгул Токтакунова Асановга таяниб аудиони «монтажланган» деб билдирди. ИИВнинг собиқ раҳбарининг яна бир адвокати Чинара Жакупбекова «Асанов аудиодаги сўз ўтган йилдаги октябрь воқеалари бўйича бўлганини айтди» дейди.
Депутат Жанар Акаев «ҳукуматни куч билане босиб олиш ҳаракатини кўрган эмасман» деб, «умуман далил йўқлигини» айтди. Шунингдек, у маданиятчиларнинг президентга мурожаати билан ижтимоий тармоқлардаги аудио ёзув бўйича судгача текширув асосида сўроқ қилинганини таъкидлади.