Қирғизистонда COVID-19 юқтирган уч киши вафот этди

393

Қирғизистонда 16-сентябрда коронавируснинг 95 янги ҳолати аниқланиб, уч киши вафот этди. Бу ҳақда республика тезкор штаби билдирди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек - 57;
  • Чуй вилояти – 23;
  • Иссиқкўл вилоятида – 8;
  • Жалолобод вилояти – 4;
  • Ўш шаҳри - 2;
  • Норин вилояти - 1;

Бундан ташқари, охирги суткада 135 одам коронавирусдан соғайди. Ўлкада COVID-19 касаллигидан соғайганларнинг умумий сони 171 902га етди. Ҳозирда 594 киши касалхонада, 941 киши уй шароитида даволанмоқда.

Шунингдек, бир кеча-кундузда уч киши вафот этди. Пандемия бошлангандан бери 2581 одам вирусдан қазо қилди.

Республика тезкор штабнинг маълумоти бўйича, ўтган сутка давомида COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 5158 одам, 9089 киши иккинчи дозасини олди.