Айзаданинг ўлими: Бош прокуратура милициянинг масъулиятсизиги бўйича иш қисқарганини инкор қилди

384

Бош прокуратура адвокат Нурбек Токтакуновнинг Айзада Канатбекованинг ўлимига боғлиқ милиция ходимларини эътиборсизлиги бўйича жиноий иш қисқарди деган билдирувини инкор қилди. Назорат органи тергов давом этаётганини ва иш прокуратуранинг «назоратида» эканини билдирди.

Бош прокуратурадан 8-апрелда Бишкек шаҳар прокуратураси пойтахтнинг Биринчи май туман ИИБ ходимларига нисбатан «Эътиборсизлик» моддаси бўйича судгача текширув очилганини эсга солди.

«Милиция ходимларига […] нисбатан судгача текширув иши қисқартирилди деган […] билдирув ҳақиқатга мос келмайди. Ҳозирда жиноий иш МХДҚнинг шаҳар бошқармасида тергов қилинмоқда», — деб таъкидлашган назорат органидан.

Адвокат нима деган?

Бунгача адвокат Нурбек Токтакунов Айзада Канатбекованинг ўлими билан тугаган қиз ўғирлаш фактига боғлиқ милиция ходимларининг эътиборсизлиги бўйича жиноий иш бош прокуратура томонидан қисқартирилганини билдирган. Адвокат жабрланувчи томоннинг — марҳум Айзада Канатбекованинг онаси Назгул Шакенованинг манфаатини судда ҳимоя қилиб келади.

«Бу бўйича МХДҚнинг терговчиси Ормон Амангулов айтган. Амангулов билан Айзаданинг қариндошлари Биринчи май туман судида кутилмаганда учрашиб қолибди. Жабрланувчи томонга ва адвокатга бу ҳақда расмий ҳеч ким хабар қилмаган. Бироқ терговнинг бориши ҳақида Айзада ўлганидан кейин беш ой ўтса ҳам ҳеч қандай маълумот айтилмагани, иш қисқариб кетгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаяпти», — деб ёзган Токтакунов фейсбук саҳифасига.

Унинг фикрича, қизнинг ўлими жамиятда катта резонанс яратгани «эътиборсизликни жазолашга эмас, қизнинг ўлимига айбдор милиция ходимларидан олинган поранинг суммасини кўпайишига олиб келган.

Агар расмий ҳуқуқ тартиби ва расмий суд адолатлилиги ишламаса, биз мустақил тергов олиб бориб, унинг натижасини жамоатчилик судига олиб чиқишга мажбур бўламиз […] Журналистлар билан блогерлардан илтимос, одам ўлимига сабаб бўлган милициянинг эътиборсизлигини фуқаровий текширишга ёрдам беринглар», — деб мурожаат қилган у.

Бунгача Токтакунов пойтахт милицияси билан прокурорларни қалбакилаштиришда айблаган. Унинг айтишича, куч органлари Канатбековани излаш вақтида ўз ҳаракатларига боғлиқ ҳужжатларни фальсификациялашган.

Айзада Канатбековани ўғирлаб кейин ўлдирилиши

Айзада Канатбековани ўғирлаш кузатув камерага тушиб қолган. Сурат: кузатув камерадан скриншот.

Айзада Канатбекова 5 апрелда тонгги соат 5да ўғирланган. Орадан икки кун ўтгандан кейин 7 апрелда Бишкекнинг четидаги даладан чўпон машинани кўриб, у ерда қизни ва уни ўғирлаб кетган одам Замирбек Тенизбаевнинг жасади топилган. Милиция Тенизбаев қизни ўлдириб, кейин ўз жонига қасд қилганини билдирган. Кейинчалик, Тенизбаев Айзадани ўлдиришдан олдин зўрлагани маълум бўлган.

Айзада ўлдирилгандан кейин милиция икки кун ичида жиноятга алоқадор одамларни қўлга олган. Улар Ажикабил Рисбай ўғли, Орозбек Нурумбетов, Сиймик Молдосариев, Кубанич Токон ўғли ва Замирбек Раманкулов.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 14-сентябрда Айзада Канатбековани ўғирлашда айбланган беш одамни айбдор деб топган. Уларнинг бари 6,5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилинган.

Айзада Канатбековани ўғирлашда айбланганлар. Сурат: Айдай Токоева/Kloop

Бундан ташқари, барча айбланувчилар жабрланувчи томонга — Айзада Канатбекованинг онаси Назгул Шакеновага — моддий ва маънавий зарар қатори 100 минг сом тўлаб бериши керак.

Айзада Канатбекованинг ўлимига боғлиқ жиноий иш уни ўғирлаб, кейин ўлдирган Замирбек Тенизбаевнинг вафоти сабаб тўхтатилган. Тенизбаев ўз жонига қасд қилган.

8-апрелда милициянинг ҳаракатсизлигидан норози бўлган юзлаган фуқаролар Ўш ва Бишкек шаҳарларида митингга чиққан. Йиғилганлар Бишкек ШИИБнинг бошчиси билан Ички ишлар вазирини истеъфога чиқишини талаб қилишган. Милициянинг масъул ходимлари матбурот анжумани ўтказиб, қизни узоқ вақт излагани учун оқланишга ҳаракат қилишган.

Норозиликка чиққанлар 8-апрелда Бишкекдаги ИИВ биноси олдига йиғилган.сурат: Айдай Токоева/Клооп

Пойтахт милициясининг раҳбарияти матбуот анжуманида, ўртада Бишкек ШИИББнинг бошчиси Бакит Матмусаев.

10-апрелда ИИВнинг 12 ходими ишдан бўшатилиб, яна 32си жазоланган. Орасида Бишкек ШИИББининг етакчиси Бакит Матмусаев ва тергов хизматининг раҳбари Нурлан Утемисов бор.

*Бунгача Токтакунов Матмусаевни ИИВ бошчиси Улан Ниязбековнинг маслаҳатчиси деб атаган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб ОАВлари ёзган, бироқ ИИВ Матмусаевнинг маслаҳатчи хизматига тайинлангани ҳақида хабар қилмаган.