Ахси: Куйдирги рўйхатга олинган қишлоқ карантинга ёпилди

393

Куйдирги (Сибирь яраси) аниқланган Жалолобод вилоятининг Ахси туманидаги Жүзүмжан қишлоғи бир ойга карантинга ёпилди. Бу ҳақда «Клооп»га туман маъмуриятининг аппарат етакчиси Мирлан Сагинбаев билдирди.

Унинг айтишича, ҳозирда маҳаллий турғунлар шифокор назоратида. Қишлоққа блок-постлар қўйилиб, ветеринарлар барча молни текширмоқда.

«Бу қишлоқда биринчи марта куйдурги касаллиги чиқди. Фақат шу қишлоқ карантинга ёпилди. Куйдурги касаллиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ерга молни кириб-чиқиши тақиқланди. Иттифоқ даврида Аҳси, Учқўрғон ва Кош-Дўбў қишлоқ ҳукуматларида сибирь яраси чиққан экан. Ўша вақтда моллар ёқилиб, ерга кўмилганда усти цемент қилиниб кўмилган. Шуларнинг бири очилиб қолганми деган ўйлар бор», — деди Сагинбаев.

Ҳозирда касаллик қандай йўл билан юққанини аниқловчи комиссия тузилди.

10-сентябрда Ахси туманида сибирь ярасини юқтиришда гумонланган етти одам касалхонага тушган. 13-сентябрда шифокрлар икки беморнинг лаборатория таҳлиллларида сибирь яраси тасдиқланганини билдирган. Куйдирги касалланган молдан тарқалган.

Карантин ва хавфли юқумли касалликларнинг республика марказининг эпидемиология бўлими бошчиси Кубаничбек Бектурдиев «Клоопк»га касаллик юқтирган икки одамнинг аҳволи яхши эканини билдирган.

Яна 41 одам касалланган молнинг гўштини еган, улар уй шароитида антибиотик муолажасини олмоқда. Уларнинг орасидан 10 киши — 14 ёшгача болалар.

Куйдирги — жониворлардан одамларга юқувчи хавфли, юқумли касаллик. Касаллик оқибатида шиш билан яра пайдо бўлади, агар даволанмаса, ўлимга олиб келиши мумкин.

Охирги йилларда Қирғизистонда куйдирги юқтиришнинг 50дан ортиқ ҳолати аниқланган. Кўп ҳолларда одамлар касаллик юққан молнинг гўштини истеъмол қилгандан кейин чалинган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов