«Терговнинг сайлов билан алоқаси бор». Жанар Акаев ИИВга сўроқ бериб чиқди

452

Депутат Жанар Акаев Ички ишлар вазирлигининг тергов хизматига сўров бериб чиқди. Сўроқ тўрт соатдан ортиқ вақтга чўзилди. Акаев сўроққа Курсан Асановнинг номи айтилган видеога ва бир неча маданият ходимлари президентга йўллаган хатга боғлиқ бўлганини билдирди.

У тергов хизмати «босим» ўтказмаганини таъкидлаб, уларга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини айтди. Шунингдек, депутат «ҳукуматни куч билан босиб олиш ҳаракатини кўрган эмасман» деб, «далил ҳам йўқлигини» айтди.

«Бироқ мен ўзи фикримни айтдим. Бу суҳбатга, видеога алоқам йўқ. Иккинчидан маданият арбоблари дейилган опаларнинг мурожаати бўйича ҳам “турли интервьюларни бериб, халқни митингга ундаган” деганлар ҳам ёлғон. Журналистлар сизлар турибсизлар, кимгадир шундай интервью бериб, халқни кўчага чиқишга ундаб, ҳукуматни босиб оламиз деган чақириб қилмаганман. Қирғизистондаги бирорта одам буни исботлаб беролмайди», — деди Акаев.

Бундан ташқари, у сўроққа чақирилган соатда келиш бўйича ҳам қўл қўйиб берганини айтди.

«Савол-жавобларни очиқламайман деб қўл қўйиб буни очиқласам ҳам жиноий иш қўзғалади. Шунинг учун ҳозир маълум қилмасликни маъқул кўраман. Бироқ биз ўзимизнинг сафдошларимиз, ҳамфикрларимиз билан танлаган сиёсатимиздан қайтмаймиз. Доим адолатсизликлар, ноқонуний ҳибсга олишлар, нотўғри ишлар бўлиб турса, айтишдан ҳеч қачон қайтмаймиз», — деди у.

«Клооп»нинг журналисти Алмир Алмамбетов олдиндаги парламент сайлови билан сўроқнинг алоқаси борми деб савол берди. Депутат «сўроқни сайлов билан алоқаси бор» деб жавоб берди. У Жогорку Кенешга отланаётган партияларнинг тахминий таркибини билишини айтиб, уларнинг орасида «Туркманистондаги таъзим қилган депутатлардай бўлишни истаганлар ҳам йўқ эмас» деб билдирди.

«Ҳозирги олтинчи чақирилишни албатта сифатсиз, чимкирик, тўғри сўзни айтолмайди деб баҳолашади, бироқ кейинги парламент бундан ҳам ночор […] Шунинг учун мен бизга жиноий иш қўзғаб, парламент сайловига қатнаштирмаслик ҳаракати бўлмайди деб ишонаман», — деди у.

Сўроққа чақирилган сиёсатчилар

Айни дамда Ички ишлар вазирлигининг тергов хизмати депутат Жанар Акаев ва Чуй вилоятининг собиқ бошчиси Туйгунаали Абдраимовни сўроқ қилмоқда. Собиқ мудофа вазири Исмаил Исаков, депутатлар Алтинбек Сулайманов ваБакитбек Жетигенов, собиқ депутат Акматбек Келдибеков сўроқ бериб чиқишди.

Сиёсатчилар сўроққа бир неча маданият ходимлари президент Садир Жапаровга йўллаган мурожаати сабаб бўлганини айтишди.

Ижтимоий тармоқларда бир неча маданият ходимларининг Чуй вилоятини собиқ раҳбари Туйгунаали Абдраимов, амалдаги депутатлар Бакит Жетигенов, Жанар Акаев, Алтинбек Сулайманов, собиқ депутатлар Исмаил Исаков, Акматбек Келдибеков, Жилдизкан Жолдошова ва «Улуу Кыргызстан» партиясининг вакили Азамат Мусакеев 17-сентябрда «100 минг киши иштирокида митинг ўтказмоқчи эканини» айтиб президент Садир Жапаровга мурожаат қилган.

Улар «митинглардан безор бўлдик» деб, президентдан бу сиёсатчиларни жазолашни талаб қилишган.

«Ҳурматли Садир Нургожоевич, булар билан мушук-сичқон ўйнаманг. Ортингизда камида 80, кўпи билан 90 фоиз халқ турибди. Керак бўлса 2016-йили турк халқи Эрдоғанни қандай қўллаган бўлса, шундай қўллаймиз. Буларга қатъий чора кўринг! Юмшоқ бўлманг. Акс ҳолда давлатни йўқотамиз. Митинг деганни эшитгимиз келмай қолди. Безор бўлдик», — деб ёзилган хатда.

15-сентябрда ИИВ депутат Жанар Акаев билан Чуй вилоятининг собиқ раҳбари Туйгунаали Абраимовни ҳам сўроққа чақирган. Абдраимов ўзи журналистларга «Ҳукуматни куч билан босиб олиш» моддаси бўйича судгача текширув асосида сўроқ қилинишини айтган.

Кеча мазкур модда бўйича очилган иш асосида ИИВ раҳбарининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов қўлга олинган. У сўроққа гувоҳ сифатида чақирилиб, кейин унга «шу йилнинг сентябрида Бишкекда оммавий тартибсизлик уюштириш» бўйича айб қўйилган. ИИВ «Ҳукуматни куч билан босиб олиш» моддаси бўйича судгача текширув очгани маълум бўлди.

Ижтимоий тармоқларга тарқалган аудио

Ижтимоий тармоқларда «Курсан Асанов, Жанар Акаев ва бошқалар ҳукуматни босиб оламиз деб сўзлашганидан қисқача парча» деб тарқалган аудио ёзув сабаб бўлган. Унда эҳтимол Асанов билан «Толубай» тижорий банкининг директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Алмаз Сарибаев «тартибсизлик уюштириш» ҳақида суҳбатлашгани ёзилган деб айтилади.

Шунингдек аудиони таҳлил қилган ёзувда Курсан Асанов «Жанар Акаев ундан қурол-яроқ борми деб сўрагани ва ҳукуматни босиб олиш зарур бўлса, болалар тайёр турганини айтган» дейилади. Бироқ овозларнинг сифати жуда ночор бўлгани учун овоҳларни ажратиш ҳам, гапларни тушуниш ҳам қийин.

Асановнинг адвокати Таалайгул Токтакунова Асановга таяниб аудиони «монтажланган» деб билдирди. ИИВнинг собиқ раҳбарининг яна бир адвокати Чинара Жакупбекова «Асанов аудиодаги сўз ўтган йилдаги октябрь воқеалари бўйича бўлганини айтди» дейди.

Депутат Жанар Акаев ўзининг фейсбук саҳифаси орқали мурожаат қилиб, видеодаги гапларни «ёлғон» деб атади. Шунингдек Курсан Асанов билан «кўп вақтдан бери сўзлашмаганини» таъкидлаб, «мен ўзи ҳукуматнинг бир тармоғида ўтирсам қандай қилиб ҳукуматни босиб оламан» деб савол берди.

«Жанар деган сўзни эплаб олиб келиб чаплаб, халқни ишонтириб, “шулар бир тўполон чиқаришга ҳаракат қилмоқда” дегандай ёлғон маълумот тарқатгани жуда ачинарли. Сабаби ёлғон, туҳмат давлат даражасида айтилиб, бу меъёрга айланиб бораётгани жуда ёмон кўриниш», — деди у.

Муаллифлари: Элвира Султанмурат қизи, Айбике Адилет қизи