Парламентнинг собиқ депутати Равшан Жээнбеков Бишкекнинг Биринчи май туман судининг судьясы Азирет Медеров устидан бош прокуратурага шикоят қилди. Бу ҳақда сиёсатчининг адвокати Замир Жоошев фейсбук саҳифасига ёзди.
Аризада Жээнбеков «хизмат ваколатидан фойдаланиб, сиёсатчини ноқонуний озодликдан маҳрум қилгани учун» судьяни жиноий жавобгарликка тортишни сўраган.
Бишкекнинг Биринчи май туман суди 5-августда уй қамоғи шартини бузгани учун Жээнбековни 5-октябргача ТИЗО-1га киритган.
Жоошевнинг айтишича, унда суд «ҳеч қаерда йўқ» уй қамоғи деган эҳтиёт чорасини қамоққа олиш қарорига ўзгартирган. Олдин адвокат Жээнбековнинг уй қамоғи муддатини 11-майда тугаб, кейин узайтирилмаганини айтган эди.
«Бу 2021-йилнинг 12-майидан бошлаб Равшан Жээнбеков уй қамоғида эмас ва уй қамоғининг шартларини бажаришга мажбур эмаслигини англатади», — деб таъкидлади адвокат.
Сиёсатчи ўз аризасида бош прокуратурадан «кўрсатилган фактни диққат билан текшириб чиқишни» сўраган.
«Судьянинг ноқонуний қарори натижасида менга узоқ вақтга (30 кундан ортиқ) озодликдан маҳрум қилиш туридаги оғир зарар келтирилди», — деб ёзган Жээнбеков.