Ўш: Бобур театри 5 млн долларга таъмирланади, уни Ўзбекистон молиялайди

368

Ўш шаҳридаги Бобур номидаги Ўзбек академик мусиқали-драма театрини капитал таъмирлаш иши бошланди. Вице-мэр Жасур Азимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ 13-сентябрда бажарилаётган ишлар билан танишди.

Сурат Ўш мэриясининг матбуот хизматидан

Театрнинг 100 йиллиги муносабати билан таъмир ишларини Ўзбекистон республикаси молиялайди. Бу қарор президент Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга бўлган расмий ташрифи асосида қабул қилинган.

Лойиҳанинг умумий баҳоси 5 миллион АҚШ долларини тузиб, реконструкциялашни 2022-йил бошигача битириш режалаштирилмоқда.

Бобур драма театри

Бобур номидаги драма театри Ўрта Осиёдаги энг қадимий театрларнинг бири. Театр 1918-йили Рахмонберди Мадазимовнинг раҳбарлиги остида тўгарак сифатида очилган. 1937-йили театрга сиёсатчи Сергей Кировнинг номи берилиб, тўлиғи билан «театр» номини олган.

Қирғизистон мустақил бўлгандан кейин 1992-йили Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи қўйилган. Театр 480 томошабинга мослашган.

Театр жамоаси биргина Қирғизистон жанубида эмас, Ўзбекистон, Москвагача гастрол сафарида бўлган. Улар ўлкада халқни маънавий томондан озиқлантирган биринчи маданий арбоблар бўлишган.

Театрнинг 100 йиллиги 2018-йилнинг октябрь ойида нишонланиши керак эди. Уч йил олдин театр таъмирга мухтож бўлгани сабаб маросим жилдирилган.