Олима Асел Сартбаеванинг вакцинани ташиш бўйича тадқиқоти молиялаштириладиган бўлди

406

Қирғизистонлик олим, кимё фанлари доктори Асел Сартбаева кимё тармоғидаги инновация изланишлари учун маблағга эга бўлди. Бу ҳақда Сартбаева ишлаган Британиядагы Бат университетидан билдиришди.

Уларнинг маълумотига кўра, Сартбаева машинасозлик тармоғининг олишми Вимал Дхокия билан бирга «Инновациядан университет тадқиқотларни тижорийлаштиришга» ICUR дастури асосида маблағга эга бўлди.

Дастур таркибига Буюк Британиянинг бизнес лойиҳаларни қўлловга олган бир неча университети кирган SETsquared гуруҳи ёрдам беради.

«Уч ойлик дастур асосида 30 минг фунт стерлинг ажратилган, тадқиқотларни лабораториядан бозорга чиқариш учун университетнинг таҳлилларини бозор текширувидан ўтказишга имкон беради», — деб айтилади билдирувда.

Сартбаева маблағ унга вакцинани хавфсиз ва сифатини йўқотмай ташиш бўйича олдин ўзи ўйлаб топган таҳлилини тижорийлаштиришга зарур бўлган бизнес-билим ва тажриба олиб келишини билдирди.

Сартбаеванинг лойиҳасини молиялаштиришни Буюк Британиянинг Қирғизистондаги элчиси Чарльз Гарретт ҳам таъкидлаган. У ўзининг твиттерига Сартбаеванинг меҳнати глобал аҳамиятга эга эканини ёзди.

«Сартбаеванинг кашфиётининг ёрдами билан вакцинани тақсимлаш анча енгил, арзон ва хавфсиз бўлмоқда», — деб ёзди Гарретт.

Асел Сартбаева — дунё бўйича Марказий Осиёдан биринчилардан бўлиб чиққан олима аёл деб танилган. 2004-йили Кэмбридж Университетида докторлик даражасини олган. 2007-йилдан бошлаб Оксфорд Университетининг кимё факультетида кашфиётлар билан шуғулланиб, 2012-йили Бат университетига ўтган.

Шунингдек, у Англиядаги қироллик илмий жамиятининг аъзоси бўлиб ҳисобланади. Бу жамиятга Дороти Хожкин, Майкл Фарадей, Исаак Ньютон, Стивен Хокинг ва бошқа кўплаган олимлар аъзо бўлишган. Сартбаева Бат университетида вакцинани сақлаш ва етказиш бўйича янги метод ўйлаб топган.

*Энсликация кремний қопланган вакциналарни музлатмасдан сақлашнинг инновацион усули. Бу йўл билан вакциналарни сақлаш ёки етказишда маълум бир ҳароратни сақлаган махсус музлаткич талаб қилинмайди. Бу усул билан вакциналар 100°C иссиққа чидаб, 3 йилгача айнимайди. Энсликация янги ривожланиб келаётган, музлаткич технологиялари йўқ давлатларга ёрдам беради — вакцина арзонлаб, уни ўлканинг энг узоқ ҳудудларига етказишга шароит яратади.

Бундан ташқари, олим вакцинани сақлашнинг инновацион йўлини ўйлаб топгани учун 2017-йили IChemE Global Awards мукофотини олган. 2019-йили Сартбаева The Chemical Engineer илмий журналига бу ҳақда ёзгани учун Хансон медалини олган.

2020-йили кимё фанларининг доктори ўзининг кашфиёти билан Буюк Британиядаги қироллик кимё жамиятининг «Саломатлик» йўналишидаги «Янги технологиялар» танловида ғолиб бўлган.