Октябрь ТИИБнинг матбуот хизмати Бишкекда аёл киши ўлдирилганини хабар қилди. Ҳозирда гумондор қўлга олиниб, пойтахтнинг ИИББнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.
Милициянинг маълумотига кўра, 26-августда тўртинчи шаҳар касалхонасига 40 ёшдаги О.С. исмли аёл оғир аҳволда тушган. Унинг бош суяги синиб, қовурғаси майдаланиб, бош миясига зарба олгани аниқланган. Жабрланувчи ҳушига келмай вафот этган.
Касалхонага келган милиция ходимлари аёлни 50 ёшдаги К.Б. исмли фуқаро шафқатсизларча калтаклаганини аниқлашган.
Мазкур факт Октябрь ТИИБда рўйхатга олинди. «Эҳтиётсизлик сабаб одам ўлимига олиб келган танага оғир жароҳат етказиш» моддаси бўйича судгача текширув бошланди.
Милициянинг маълумотига кўра, К.Б исмли фуқаро ушланиб, Бишкек ШИИББнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.