Тожикистон Иссиқкўлда ўтаётган Жамаот хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (ЖХШТ) «Рубеж-2021» машғулотига қатнашмайди. Бу ҳақда мудофа вазирининг ўринбосари Нурлан Кирешеев парламентнинг халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитасининг йиғинида билдирди.
Кирешеев тожик томоннинг машғулотга қатнашмаслик сабабини тушунтирмади, бироқ яқин орада қирғиз ҳарбийлари Тожикистонга машғулотга боришини айтди.
Бунгача ЖХШТнинг вакили Владимир Зайнетдинов октябрь ойида тожик-афғон чегарасидан узоқ бўлмаган ҳудудда жамоат хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар ҳарбийларининг разведка кучларининг иштирокидаги «Поиск» машғулоти ўтишини билдирган.
Шундан сўнг «Эшелон» моддий-техник таъминот бўлими билан «Взаимодействие» жамоат тезкор ҳаракати кучларининг машғулоти ўтади. Ноябрь ойида «Кобальт» махсус-тактик машғулоти Тожикистонда ўтишини режалаштирган.
«Рубеж-2021»
ЖХШТнинг тез тарқалувчи жамоат кучларининг бўлимлари билан ўтувчи «Рубеж-2021» биргаликдаги ҳарбий машғулоти 7-9-сентябрь кунлари «Эдельвейс» ўқув марказининг базасида бўлади.
Бунгача ЖХШТнинг Бирлашган штабининг матбуот хизмати машғулотга Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистоннинг ЖХШТнинг сектератиати билан бирлашган штабининг ҳарбий контингенти ва тезкор гуруҳлари қатнашишини билдирган.
Машғулотнинг мавзуси — «Марказий Осиё минтақасида тез тарқалувчи жамаот кучларининг қисмларини ЖХШТга аъзо давлатнинг ҳудудини босиб кирган ноқонуний қуролли гуруҳларни йўқ қилишга тайёргарлик ва ҳарбий ҳаракатиларни киритиш»
ЖХШТ таркибига Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон, Беларус ва Россия киради.