Таълим вазирлиги: Ўқувчиларга ниқоб тақиш тавсия этилади, аммо мажбурий бўлмайди

Янги ўқув йилида мактабда ниқоб тақиш талаби қўйилади. Бу ҳақда Фан ва таълим вазирлигининг мактаб ва мактабгача таълим муассасалари бўлимининг бош мутахассиси Гулшан Абдилдаева билдирди.

Гулшан Абдилдаева. Сурат: АКИpress.

«Ниқоб тақишнинг ҳам ўз қоидалари бор. Болаларга мажбурий деб айтган вақтда ҳам улар 5-6 кун бир маскани етмай тақиши мумкин. Буни назорат қилиш қилиш қийин. Шу сабаб биз ниқоб бўйича фақат таклиф беряпмиз, — деди Абдилдаева.

Шундай бўлса ҳам, санитар меъёрларга амал қилиш давом эттирилади. Таълим вазирлигидан таъкидлашларича, мактаб ўқувчилари қўлларини ювиб, антисепдан фойдаланиши керак.

Вазирликнинг масъул мутахассиси Айнура Кусеинова янги ўқув йилида «ота-оналарнинг жавобгарлиги жуда муҳим» эканини таъкидлади.

Айнура Кусеинова. Сурат: «Кабар».

«Ҳар куни боланинг ҳолатини кузатиши керак. Агар ота-оналар бола ўзини ёмон ҳис қилаётганини сезса, шу куни мактабга юбормагани яхши. Шунингдек, катталарни ҳам мактабга боришига чеклов киритилган», — деб билдирди у.

Бу йилги ўқув йили 15-сентябрда бошланади. Барча мактаблар оффлайн режимида иш олиб боради.

2020-йилнинг 8-апрелидан бошлаб Қирғизистондаги барча талабалар билан мактаб ўқувчилари коронавирус пандемияси сабаб онлайн режимида билим олишга мажбур бўлишган.