Бишкекдаги Октябрь ТИИБнинг матбуот хизмати ҳудудий нозирлар одам ўлдиришда гумонланган фуқарони қўлга олганини билдирди.
Маълумотга кўра, 3-сентябрда эрталабки соат тўққизларда милицияга Кўк-Жар участкасидаги уйларнинг биридан куч ишлатиб ўлдирилган аёлнинг жасади топилгани ҳақида маълумот тушган. Милиция «Қотиллик» моддаси бўйича судгача текширувни бошлаган.
Милициядан хабар қилишларича, кўп ўтмай ИИВнинг ҳудудий нозирлари 30 ёшдаги гумондорни жиноий иш совумасдан қўлга олишган. Гумонланувчи тергов хизматига етказилиб, Бишкек ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.
«Қўлга олинган одамнинг кўрсатмаларига қараганда, у жиноятга қўл урган вақтда маст ҳолда бўлган. Гап талашиб кетиб, М.З исмли аёлнинг томирини оғир буюм билан кесиб юборган. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган», — деб билдиришди ТИИБдан.
Шунингдек, милициядан ишга алоқаси бор барча экспертизалар тайинланганини қўшимча қилишди.