Ўлканинг касалхоналари пандемия сабаб дорихоналардан бир миллиард сомга яқин қарз бўлди. Бу ҳақда Министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов «Пирамида» телеканалига берган интервьюсида билдирди.
Унинг айтишича, касалхоналара коронавирус билан тушган беморларни давлат ҳисобидан тўлиқ таъминлаб бепул даволашади.
«Биз ҳисоблаб кўрдик: касалликни енгил тури билан оғриган беморга 10 кунда 50 минг сомга яқин маблағ кетади. Агар оғирлашиб кетса 100 минг ёки ундан кўп маблағ сарфланади. Вакцина олса касаллик балки енгилроқ ўтар. Шу сабаб халқимиз ҳам тўғри тушуниб, имкони борича кўп одам эмловдан ўтса, ўзларининг соғлиги ва ўлканинг иқтисодига яхши таъсир қилади», — деб тушунтирди у.
Шунингдек Марипов Қирғизистонда дорилар қўшимча нарх солиғидан бўшатилишига қарамай, «жуда қимматлигини» таъкидлади.
«Кўп дорилар импорт қилинади. Улар бизда Россия ёки Туркияга қараганда 3-5 марта қиммат. Биз уларнинг нархини арзонлатишимиз керак», — деди у.