COVID-19: Охирги суткада коронавируснинг янги 175 ҳолати қайд этилди

411

Республика штаби 3-сентябрда бир суткада коронавирус юқтирган 5 киши вафот этганини маълум қилди. Қирғизистонда касалликдан 2 541 киши вафот этди.

Шунингдек, COVID-19нинг янги 175 ҳолати аниқланди — Бишкек шаҳрида — 85, Чуй вилоятида — 31, Жалолобод вилоятида — 8, Иссиқкўл вилоятида — 32, Ўш вилоятида — 3, Норин вилоятида — 2, Талас вилоятида — 4, Баткен вилоятида — 10. Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 176 193га етди.

Бундан ташқари, охирги суткада 92 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 170 261 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 960 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 979.

Шунингдек, охирги суткада умумий 12 601 киши эмланди. Республика штабининг маълумоти бўйича, 3-сентябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 690 мингдан ортиқ одам олди, иккинчисини эса — 463 мингдан ортиқ.