«Шаҳар кенгашининг компетенциясига кирмайди». Бишкекда йўл ҳақи тарифини ким аниқлайди?

391

Нима бўлди?

Бишкек шаҳар кенгашининг спикери Кубаничбек Конгантиев 2-сентябрдаги йиғинда жамоат транспортидаги йўл ҳақини тасдиқлаш шаҳар кенгаши депутатларининг ваколатига кирмаслигини билдирди.

«Нимагадир бу масалани Бишкек шаҳар кенгаши қараши керак деган фикр шаклланиб қолган. Бироқ қонунларга кўра, тарифни тасдиқлаш шаҳар кенгашининг ваколати доирасига кирмайди. Бизнинг бундай ҳуқуқларимиз йўқ», — деди у.

У мэрия билан шаҳар кенгашининг юридика бўлимига, шунингдек профил комиссиясига бу масалани қонун доирасида қайта текшириб, хулосалашни топширди.

Мэрия қандай фикрда?

AKIpress маълумот агентлиги мэриянинг юристига таяниб, тарифларни ўзгартириш масаласи билан мана шу шаҳар кенгаши шуғулланишини ёзди.

«Бу қарорлар [Бишкек шаҳар кенгашининг 2011-йилдаги] яроқли ва қонуннинг бир қисми бўлиб саналади», — деган у.

Йўл ҳақини ошириш масаласи

Пойтахтдаги маршрутларнинг ҳайдовчилари охирги йилларда бир неча марта иш ташлашди. Улар 2012-йилдан бери ўзгармай келаётган йўл ҳақини кўтаришни талаб қилишган. Ҳозирда йўл ҳақи шаҳар троллейбуси билан автобусларида 8 сом, маршрутга билан 10 сомга шаҳарни айланса бўлади.

Бишкекда муниципал автобуслар билан троллейбуслар кам бўлгани сабаб улар миллионга яқин одам яшаган шаҳардаги йўловчиларга хизмат қилолмагани учун маршрут такси ҳайдовчиларнинг иш ташлаши ҳар доим транспорт коллапсига олиб келган.

Ҳайдовчиларнинг охирги иш ташлаши июнь ойининг бошида бўлган. унда Бишкекдаги маршрут таксиларнинг ҳайдовчилари йўл ҳақини оширишни талаб қилиб, иш ташлашган.

Жамоат транспортининг йўқлигидан мэрия троллейбуслар билан автобусларнинг ишини 23:00гача узайтирган. Шунингдек, муниципалитет машинаси бор ходимларини шаҳарликларни бепул ташиш учун ишга жалб қилган. Шуҳур турғунлари ҳам бир-бирларини ташиб юришди.

Беш кун ўтиб маршрутнинг ҳайдовчилари иш ташлашни тўхтатишган. Мэрия эса йўл ҳақини ошириш масалсини сентябрда, Бишкек шаҳар кенгашининг янги чақирилиши ишлай бошлаганда ҳал қилишини билдирган.

2-июнда Бишкекнинг вице-мэри Русланбек Акилбеков муниципалитетда йўл ҳақи масалсини ҳал қилишнинг уч вариантини таклиф қилган:

  • тарифларни ўзгартиришсиз қолдириш;
  • маршрутканинг йўл ҳақини 15 сомга ошириш;
  • тарифни 19 сомга кўтариш.

Ўша вақтда мэр вазифасини бажарувчи Бактибек Кудайбергенов тарифларни ўзгартириш қарорини Бишкек шаҳар кенгаши қабул қилишини ва «мэрия бугундай кечикмай қарор лойиҳасини депутатларнинг муҳокамасига қўйишини» билдирган эди.