«Иккинчи Айсулуу». Тинибекова эркин кураш билан шуғулланган Жасминни қўллашга тайёр

388
9 ёшдаги Жасмин Арзибаева ва спортчи Айсулуу Тинибекова. Коллаж: Зарина Маматжанова / Kloop.kg

Токио олимпиадасида эркин кураш бўйича кумуш медал олган Айсулуу Тинибекова ўсмир бола билан курашган 9 ёшли Жасмин Арзибаева билан учрашиб, йўналиш беришга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, Тинибекова Арзибаевнинг курашдаги усулларини мақтаб, курашда бундай учул учун икки очко берилигини таъкидлади.

«Кеча бу видеони интернетдан кўриб севиндим! Мен бу спортга янги кирганимда шу усулдан кўп фойдаланардим. Бу қизни кўриб эсимга тушиб кетди. Сабаби бу усул билан мен бир халқаро мусобақада медаль олганман!» — деди Тинибекова.

1-сентябрда ижтимоий тармоқларга ўсмир қизнинг кураш тушган видеоси тарқалган. Видеода олдин қиз билан кураш учун ҳеч ким чиқмаган. Бунга гувоҳлар «шунча боланинг орасидан бир қизга тенг келолмайсизларми?» дейишса, яна бири «бу кичик Айсулуу Тинибекова да» деганлари эшитилади.

Кўп ўтмай курашга тахминан ўзи билан тенг бола чиққан. Арзибаева рақибини кўтариб ташлаб, бир неча марта айлантириб, курагини ерга тегизган. Охирида қиз ғолиб бўлган. Видеога интернет фойдаланувчилари «кичик Айсулуу вояга етмоқда», «иккинчи Айсулуу», «бу қизни шуғуллантириб, ўстириш керак» деган фикрларни қолдиришган.

Шундан сўнг Жасмин Арзибаеванинг мурожаати жойланган. Унда у Талас вилоятининг Кара-Буура тумани Кўк-Сой қишлоғида яшаб, ҳозирда эркин кураш билан шуғулланаётганини айтган.

«Мен Айсулуу опамни яхши кўраман. Келажакда қирғиз халқини дунёга танитмоқчиман», — дейди Жасмин.

«24 kg» нашрига Жасмин Арзибаеванинг онаси Зарина Миршакирова қизи 2-сентябрда Тинибекова билан онлайн учрашишини ёзган. У қизи икки йилдан бери қишлоқдаги залда эркин кураш билан шуғулланаётганини таъкидлаган. Шунингдек, Тинибекова билан учрашиш учун Жасмин Бишкекка боришга тайёрлигини айтган.

Қирғизистондан чиққан полвон қизлар

Айсулуу Тинибекова — Қирғизистоннинг спорт тарихида кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлган биринчи полвон қиз. У 62 килограммгача бўлган вазнда куч синашади.

Тинибекова 19 ёшида 2012-йили Лондонда ўтган Олимпиадага қатнашган. Шунда у 13 бўлган. кейин 2016-йили Рио-де-Жанейрода ўтган олимпиадада 5-ўринни эгаллаган.

Тинибекова 2019-йили эркин кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлган. у бу мақомга икки йил олдин Нур-Султон шааҳридаги чемпионатда эга бўлган. Бу ғалабаси миллий олимпиада қўмитасига Токио-2020га қатнашишга лицензия берган.

Бундан ташқари, Тинибекова Польшада аёллар орасида ўтган «Poland Open-2021» эркин кураш бўйича халқаро мусобақада олтин медал олган.

Тинибекова Бирлашган кураш дунёсининг (UWW) жаҳон рейтингида 62 килограмм оғирликда яна биринчи ўринга чиқди. Қирғизистонлик спортчи бунгача ҳам бир неча марта рўйхатнинг бошида турган. Рўйхат ўтаётган мусоабқаларнинг натижасига қараб янгиланади. Охирги марта рўйхат 2021-йилнинг июнь ойи бошида ўтган Poland Open мусобақасидан кейин янгиланган.

Тинибекова Бирлашган кураш дунёсининг рейтингинда яна биринчи ўринга чиқди

Мээрим Жуманазарова — 22 ёшда. Жорий йилнинг 15-апрелида Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида ўтган Осиё чемпионатида ва 2020-йили Сербияда ўтган жаҳон кубогида олтин медал олган. У аёллар орасидаги курашда 76 килограмм оғирликда куч синашади.

Жуманазарова Токио-2020 олимпиадасида Қирғизистон учун биринчи медални қўлга киритди. У монголиялик спортчи Соронзонболдын Батцэцэгни 10:1 ҳисобида ютиб, бронза олди.

Айпери Медет қизи — 22 ёшда. У эркин кураш бўйича ёшлар орасида жаҳон чемпиони. У 2020-йили Белград шаҳрида ўтган 23 ёшгача бўлган қизлар орасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини олган.