Садир Жапаровнинг собиқ тарафдори Мелис Аспековнинг юрагига жарроҳлик амалиёти ўтказилди

379
Мелис Аспеков 2020-йилнинг октябрь ойидаги парламент сайловининг натижасига қарши митингда. Сурат: Клооп

Пора талаб қилишда гумонланган фаол Мелис Аспеков 9-августда инфаркт бўлиб, тергов қамоғидан касалхонага ётқизилган. Августнинг охирида унинг юрагига операция қилинди. Бу ҳақда «Бикард» клиникасининг раҳбарлари «Азаттык» нашрига 1-сентябрда билдирди.

Клиниканинг директори Турдали Заировнинг айтишича, операциядан тўрт кун ўтиб Аспеков мустақил юра бошлаган. Унинг аҳволи 10 кун ичида яхши бўлиб қолиши керак —демак, шундан сўнг у тергов қамоғига қайтарилиши керак.

*«Бикард» — амалдорлар коррупцияда гумонланиб ТИЗОга киритилгандан кейин соғлиғи ёмонлашди деган сабаб билан ётқизилган хусусий клиника. Нимагадир амалдорларнинг ҳаммасини соғлигида муаммо юзага келиб, касалхонага ётқизишга мажбур бўлади. Масалан, «Магнитский рўйхати»га кирган божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов, собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев ва «Кыргыз Темир Жолу»нинг собиқ раҳбари Василий Дашков қамоқдаги муддатини клиникада ўтказишган. Номи тилган олинганларнинг охиргиси клиника ҳудудида нотаниш аёл билан сўзлашиб ўтирганини блогерларнинг бири видеога олган. Шундан сўнг амалдор ТИЗОга қайтарилиб, бир қанча милиция ходимлари ишдан олинган.

Мелис Аспеков болсо 11-августда ТИЗОдан хусусий клиникага эмас, миллий кардиология марказига ётгани айтилган. Кейин унинг укаси Азамат Аспеков акасига ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаганини айтган. Азамат Аспековнинг айтишича, касалхонага ётқизилишдан уч кун олдин Мелис қўллари ишламай, ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтган. Аспеков оғир аҳволда касалхонага етказилгани хабар қилинган.

Аспеков ким?

Мелис Аспеков — 2020-йилнинг 4-октябрида ўтган парламент сайловининг натижасига қарши акциянинг иштирокчиси. Норозилик акцияси натижасида амалдаги президент Садир Жапаров колониядан бўшатилган. Фаол Жапаровни очиқ қўллаб, ўзининг ижтимоий тармоқларида ташвиқот ишларини олиб борган. Жапаров премьер-министр бўлгандан кўп ўтмай Аспековга нисбатан бебошлик бўйича суд қарори бекор қиилнган.

Аспеков Жапаровни қўллашни давом эттириб, амалдаги президент ва МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев билан алоқаси бор дейилган «Мекенчил» партиясининг аъзоси бўлган. Октябрнинг охирида Садир Жапаровнинг кадр алмаштиришидан норози бўлиб, очлик эълон қилишини айтган.

Ноябрь ойида президентликка номзод Садир Жапаровнинг Чуй вилояти бўйича штабини бошқарганини айтган. Ўша йилнинг декабрида Жапаровнинг мухтор вакили Александр Мощин фаоллар Мелис Аспеков ва Төрөхан Жунусбеков устидан МСКга ва ИИВга ариза билан мурожаат қилган. Унинг айтишича, улар Жапаровнинг сайлов жараёнидан «ўзларининг шахсий манфаатлари учун» фойдаланишган ва сиёсатчининг штабига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган.

2021-йилнинг январида Мелис Аспеков ва «Ата Мекен» партиясидан номзод бўлган Улан Жураев «Қирғиз темир йўли» ишхонаси раҳбариятидан 250 минг доллар талаб қилишда гумонланиб ушланган. Жураев қамалгунча унга элита вагони ҳадя қилинганини билдирган.

Тергов версияси бўйича, Аспеков Улан Жураев билан бирга «Қирғизкўмир»нинг етакчисини «молия полицияси ишхонани текширади ва раҳбариятга қарши митинг уюштирилади» деб қўрқитган. Кейин президентликка номзод Садир Жапаров Аспековни қўлга олиниши бўйича изоҳ бериб, «Ким бўлмасин — қариндошимми ёки танишимми — бари [қилган ишлари учун] жаваоб бериши керак»,— деган.

Жорий йилнинг май ойида Аспеков фейсбук саҳифаси орқали «Садир Жапаров президентлик сайловига Жээнбековлардан 10 млн доллар олган» деб ёзган. Кўп ўтмай унинг пости ўчирилган.

Мелис Аспеков МХДҚнинг тергов қамоғида қийноқларга учраганини билдирган. Аспеков бу ҳаракатлар етакчининг буйруғи билан «Чонг Казат» партиясининг лидери Сиймик Жапикеевга қарши «ёлғон кўрсатма олиш учун» қилинаётганини айтган.

МХДҚдан Аспеков қийноққа олинганини рад этишди. Кўп ўтмай 24-майда МХДҚ томонидан Аспековга яна бир жиноий иш қўзғалган. Терговнинг маълумотига кўра, Аспеков судланган қариндошини бўшатиш масаласини ҳал қиламан деб аёлдан 15 минг доллар олиб, алдаб кетган.