Бишкекда 2-сентябрь куни эрталаб троллейбус ёниб кетди. Бу ҳақда АКИpress нашрига воқеанинг гувоҳи маълум қилди.
Ёнғин ҳайдовчининг кабинасидан бошлангани айтилмоқда.
«Йўловчилар тез орада чиқиб кетишга улгуришди, ҳайдовчи рул томондаги ойнадан чиқди. Ёнғин 5 дақиқадан кейин ўчди. Бефарқ бўлмаган ҳайдовчиларнинг бири тўхтаб, челак кўтариб келди. Яна 3-4 дақиқадан кеийн патрул милицияси етиб келди, бироқ унда ҳаммаси тинчиб қолган эди. Ёнғин сабабларини билмайман», — деб билдирган воқеага гувоҳ бўлган фуқаро.