Республика штаб 1-сентябрда ўлкада коронавируснинг 142 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 70;
- Иссиқкўл вилоятида — 35;
- Чуй вилоятида — 18;
- Баткен вилоятида — 10;
- Норин вилоятида — 6;
- Жалолобод вилоятида — 1;
- Талас вилоятида — 1;
- Ўш шаҳрида — 1.
Ўтган суткада 290 бемор соғайиб, тўрт киши вафот этди.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 175 876га етди. Касалликдан 170 067 бемор соғайиб, 2 532 киши вафот этган.
Бугунги кунда 1 036 бемор касалхоналарда, 795 киши уй шароитида даволанмоқда.