Баткен шаҳрининг Нургазиев кўчасида жойлашган кийим-кечак сотувчи дўконда 30-августга ўтар кечаси ёнғин содир бўлган. Тилсиз ёв етти соатдан кейин ўчирилди. Воқеадан ҳеч ким жабрланмаган.
Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг маълумотига кўра, ёнғин соат 23:52 атрофида чекловга олиниб, тунги соат 03:54да тўлиқ ўчирилган.
Унда беш дўкон ва кийим тикиш цехи ёнган. Дастлабки маълумотлар бўйича тахминан 550 кв метр майдон куйиб кетган.
Ёнғинни ўчиришга туман ўт ўчириш хизматидан тўрт бригада жалб қилинган. Ҳозирда моддий зарар ва ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
Turmush нашрининг маълумоти бўйича эса, ёнғин соат 21:00 атрофида бошланган. Шаҳар турғунлари ўтни ўчиришга ҳаракат қилишган, бироқ ёнғин кучайиб ёнидаги дўконлар ҳам куйиб кетган.
Нашр ёзишича, фалокат электр симларининг туташувидан содир бўлган деб тахмин қилинмоқда.
Жорий йилнинг март ойида Ўшнинг Қурманжан датка кўчасида жойлашган «Айти» кафесидан ёнғин содир бўлган. кўп ўтмай ёнидаги «Магнит» тез тайёрлаш жойига ўтган. Натижада «Айти» кафеси тўлиқ куйиб, «Магнит»нинг 15 кв метри жабрланган.
Муаллиф: Дилде Шатанова