Давлат котиби Абикеев: 10 йилдан кейин ривожланган олдинги 50 мамлакатнинг қаторига қўшиламиз

452

Давлат котиби Чолпонбек Абикеев «Биринчи радио»нинг эфирида Қирғизистон қандай қилиб «энг ривожланган давлатлар» қаторига кириши ҳақида айтиб берди. Амалдорнинг айтишича, ривожланиш йўлига тушиш учун олдин сабр қилиш керак.

«Халқимиз биздан жуда тезликни талаб қилмоқда. Бугун ривожлансак дейди. Бироқ бари эртакдагидай бўлмас экан», — деди у.

Абикеев «Худо хоҳласа» кейинги беш йил ичида иқтисодий томондан ҳам кучли ривожланишга йўл очилади деб таъкидлади.

Ўлкани ривожланиш йўлига тушгани, Абикеевнинг айтишича, учинчи йили сезилади. Муҳими, ҳукуматга ишониш керак. Сабаби Абикеев президент ўлка учун «туну кун ишламоқда» деб ҳисоблайди.

«Икки йилдан кейин учинчи йили тўғри йўлга тушганимиз билинади. Икки йил қийналамиз. Буни халқимизга очиқ айтишимиз керак. Шу сабаб халқимиздан икки йил сабр қилинглар деб сўраяпман. 10 йилдан кейин ривожланган 50 мамлакат қаторига қўшиламиз. 15-20 йилдан кейин олдинги 10-15 мамлакат қаторига етамиз», — дейди давлат котиби.

*Садир Жапаровгача давлатни бошқарган Сооронбай Жээнбеков лавозимда уч йил ишлаган. У 2020-йилнинг октябрь ойидаги тўнтарилишлардан кейин истеъфога чиққан. Халқнинг норозиликка чиқишига парламент сайловининг натижаси сабаб бўлган. сайлов овоз сотиб олиш, номзодларга босим ўтказиш, қўрқитиш ва бошқа можаролар билан ўтган. Жээнбеков бошқарганда унинг сиёсатдаги рақиблари қамоққа олинган. Қирғизистоннинг иккинчи қочқин президенти Курманбек Бакиев ҳам 2010-йилдаги инқилобдан кейин ўлкадан чиқиб кетган — норозиликка сабаб кўп бўлган, унинг орасида иқтисодий муаммолар, тарифларни ошириш, рақибларни таъқиб қилиш, давлат раҳбарининг ўғли томонидан кўплаган рейдерлик босиб олишлар бўлиши ва сиёсий одам ўлдириш.

Президент Жапаровнинг тахмини бўйича Қирғизистоннинг иқтисоди 2023-йилга келиб тикланади — пандемиягача бўлган даражага келади.

Ҳозирча Қирғизистонга энг ривожланган давлатларнинг қаторига қўшилишига анча бор. Жаҳон банкининг маълумотига кўра, республика 2020-йилда ИУМнинг дунё рейтингида 148-ўринда туради.

Миллий статқўмнинг маълумоти бўйича, иқтисод сустлашмоқда. Масалан, Қирғизистоннинг ички улгуржи маҳсулоти (ИУМ) 2021-йилнинг январь-май ойларида ўтган йилгига қараганда 1,6%га камайган. Бу ойларда ўлкада карантин чекловлари амалда бўлган.

Шунингдек, ўлканинг ташқи қарзи ҳам кўп. 2020-йилнинг 31-декабрига кўра давлат қарзининг миқдори 4 928,67 млн долларни ёки 407 353,36 млн сомни тузган. Бу сумманинг кўпи — 4 220,31 млн доллар — давлатнинг ташқи қарзига тўғри келади.