МХДҚ: Тўрт йил қидирувда юрган Талас шаҳар кенгашининг собиқ депутати қўлга олинди

384
Талас шаҳри

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Талас шаҳар кенгашининг собиқ депутати «Ж.С»ни қўлга олди. Бу ҳақда махсус хизматдан билдиришди.

Маълумотга кўра, гумондор 2017-йили фирибгарлик йўли билан чет ўлкалик инвесторлардан 7 млн сомни ўзлаштирган. Шу сабаб ИИВ уни қидирувга берган.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди гумонланувчини МХДҚнинг тергов қамоғига 18-октябргача киритди.

«Ж.С.» инициалларига Талас шаҳар кенгашининг собиқ депутати Самидин Жоробеков тўғри келади. Унга нисбатан тўрт йил олдин «Фирибгарлик» моддаси билан жиноий иш қўзғалгандан кейин қидирувга берилган.

Шаҳар кенгашининг ўша вақтдаги раиси Мирлан Эсенкулов «Азаттык»қа берган интервьюсида Жоробеков Таласда қора ўрикни қуритиш учун кичик завод қуришни режалаштирганини билдирган. Эсенкуловнинг айтишича, Жоробеков бу лойиҳани амалга ошириш учун Жанубий Кореядан ускуналарни сотиб олиши керак бўлган, бироқ бедарак бўлиб кетган.

Исмини ошкор қилгиси келмаган депутат Жоробеков «кўпчиликдан қарз» эканини билдирган.