Олимпиада-2020: Контрабанда бўйича судланган собиқ депутат ва собиқ спикер президентдан мукофот олди

345
Асилбек Дамир ўғли / Ахматбек Келдибеков

Президент Садир Жапаров 23-августда «Ала-Арча» резиденциясида Олимпиадага қатнашганларни тақдирлаш маросимида собиқ спикер, оғир атлетика федерациясининг президенти Ахматбек Келдибеков билан собиқ депутат, кураш федерациясининг вице-президенти Дамирбек Асилбек ўғлига ҳам фахрий ёрлиқларни топширди.

Улар «Қирғизистонни Олимпиадага қатнашишига катта ҳисса қўшгани учун» тақдирлангани айтилди.

Келдибеков 2010-йили декабрда Жогорку Кенешнинг спикери бўлиб сайланган, бу хизматда 2011-йилнинг декабригача ишлаган. 2015-йили Келдибеков «Лавозимдан фойдаланиш» моддаси билан айбдор деб топилиб, 10 млн сом жаримага тортилган. Шунингдек у «Коррупция» моддаси бўйича ҳам айбланиб, бироқ кейинчалик оқланган.

Собиқ спикер Жогорку Кенешнинг бешинчи чақирилишига Садир Жапаров ва МХДҚ раиси Камчибек Ташиев асос солган «Ата-Журт» партиясидан сайланган. 2020-йили бекор қилинган парламент сайловида Келдибеков Матраимовларга қарашли дейилган «Мекеним Кыргызстан» партияси билан чиққан.

Асилбек ўғли ва яна Қирғизистоннинг икки фуқароси 2018-йили Қозоғистонда «Транс миллий уюшган жиноий гуруҳни тузиш ва бошқариш», «иқтисодий контрабанда» моддалари бўйича гумонланиб қўлга олинган. Олмотанинг махсус суди 2019-йили Асилбек ўғлини 10 йилга кесиб, Қирғизистонга ўтказиб берган. Бироқ у қамоқда 1,5 йил ўтиргандан кейин амнистия бериб, озод қилинган.