МХДҚнинг чегара хизмати 21-августда кечки соат беш яримда тожик томон Баткен вилоятидаги «Головной» сув тақсимлаш жойига яқин ҳудуддаги хандақ қазиш ишларини тўхтатганини маълум қилди.
Муассасадан билдиришича, 21-августда эрталабки соат 10:00 атрофида Тожикистон фуқаролари «Головной»нинг яқинида йўл таъмирлаш ишини бошлаб, чегара чизиғига яқин шағал тўкиб, чуқур қазий бошлаган.
«Оқсув дарёсининг ғарбий томонидан экскаватор, беш КамАЗ машинаси билан чуқур қазий бошлаган. Йўл таъмирлаш, траншея қазиш ишларини тожик юртининг Исфара шаҳар бошчиси олиб боргани аниқланди», — деб ёзилади чегара хизмати тарқатган маълумотда.
Қирғиз-тожик чегара хизматининг вакиллари сўзлашувларни олиб бориб, кечки соат беш яримда тожик томон йўл таъмирлаш, чуқур қазиш ишларини тўхтатган. МХДҚ билдиришича, ҳозирда чегарада вазият барқарор.
12-августда тожик томон Лайлак туманининг Арка қишлоғига яқин жойлашган Катта-Туз участкасида окопларни қазиб, Максат қишлоғидаги аниқланмаган ҳудудга девор қура бошлаган.
13-августда Баткен вилоятининг етакчиси Абдикарим Алимбаев билан Тожикистоннинг Согди вилоятининг бошчиси Ражжабой Ахмадзода телефон орқали сўзлашиб, кейин тожик томон қурилиш ишларини тўхтатиб, окоплар тўлдирилган.
Тожикистоннинг ҳарбий агрессияси
28-апрелда тожик томон Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлаш жойидаги симёғочларга кузатув камера ўрнатишга ҳаракат қилиб, натижада икки ўлканинг фуқаролари орасида жанжал чиққан.
Кейинчалик жанжал қуролли можарога айланиб, ўқ отишлар оқибатида 189 қирғиз фуқароси яраланиб, ундан 36 киши ҳалок бўлган. марҳумларнинг орасидан 25 киши «Головной» ҳудудига отилган миномётдан ўлган.
Тожик ҳарбийлари Баткен туманидан ташқари Лайлак туманидаги қишлоқларга ҳам ҳужум қилиб, умумий 129 уй ва 84 объект жабрланган.
Отишувни тўхтатиш келишуви 1 майда Қирғизистон билан Тожикистоннинг Миллий хавфсизлик қўмиталари бошчилари учрашганда кейин тасдиқланган. 3 майда эса икки томон қўшимча кучларни ва воситаларни давлат чегарасидан олиб чиқишга эришган.
Қирғизистоннинг бош прокуратураси тожик ҳарбийларининг ҳаракатларини «ҳарбий агрессия» деб баҳолаб, 2 майда чегарадаги можаро бўйича 11 жиноий иш қўзғалгани маълум қилинган.
Муаллиф: Найзабек Мукамбетов