Юристлар президентга қонунларни «шоша-пиша» инвентаризациялаш хавфли эканини огоҳлантиришди

575

Юристлар ва жамоат арбоблари президент Садир Жапаровдан республика қонунларини  инвентаризациялаш жараёнини тўхтатишни сўрашмоқда.

Мана шундай мурожаат билан олдин Юстиция вазирлигининг жамоат кенгаши вакиллари, кейин фуқаролик жамиятининг 95 ташкилоти — фаоллар, юристлар, ҳуқуқ ҳимоячилари чиқишди.

Улар меъёрий-ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш керак дейишади: 30 йилда қонунларда кўплаган қарама-қаршиликлар тўпланган. Бироқ ҳозиргидай қилмаслик керак: давлат арбоблари президентнинг инвентаризациялаш ҳақидаги фармонига нотўғри тушунча беришмоқда.

Жапаров 31-декабргача қонунлардаги қарама-қаршиликлар билан номуносибликларни олиб ташлаб ҳақида таклиф киритишга қарор қилган.

Бироқ қонунларни муҳокама қилгандан ташқари, шошилинч яна ёза бошлашди — президентга мурожаат қилганларнинг айтишича, айрим амалдорлар жараённи тезлаштириб, қонунларни 1-сентябргача қайта кўриб чиқишни талаб қилишмоқда.

Шу билан бирга бутун юртга бу қандай қилиниб, нима ўзгартирилаётгани номаълум. Бунинг бари давлат раҳбарига мурожаат қилганларнинг фикрида, унинг ғоясини мағзини бузишда ва у давлатга зарар қилиши мумкин. Инвентаризациянинг қуйидагилари ҳам муаммо бўлади:

Тез фурсат, шошилинч темп

Инвентаризациянинг тез орада ўтказилиши юристларда «савол туғдириб, хавотирга солмоқда».

«Инвентаризация ўтказувчи эксперт ва унинг ҳузуридаги эксперт гуруҳларининг таркиби ва муассасалар аро экспертлар гуруҳининг иш режаси июнда тасдиқланган, амалда улар қонунларни баҳолашга шу йилнинг июль ойида киришди. Шунга қарамай, тегишли давлат органлари экспертларни шоштириб, ўзлари ҳам баҳолашга ошиқмоқда», — деб таъкидлашди юристлар.

Айрим давлат органлари қонунларни баҳолаш яқин орада тўлиқ тугаши керак дейишмоқда. Бунинг устига улар қонунларни «бошидан кутилаётган сифатли натижа билан инвентаризациянинг муддаоси билан мақсадларига етиш учун етарли бўлмаган» муддатда қайта ёзиб ёки яратишни талаб қилишмоқда.

Президент фармонини нотўғри таҳлил қилиш

Юстиция вазирлигининг жамоат кенгаши фикрида, давлат органлари «2021-йилнинг 8-февралидаги № 26 фармонни нотўғри таҳлил қилиб, фойдаланишмоқда».

«Унда 2021-йилнинг 31-декабригача қонунлардаги қарама-қаршиликлар билан мос келмаган ҳолатларни бартараф қилишга йўналтирилган таклифларни беринглар деб айтилган. Бу муддатгача янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқинглар ёки қабул қилинглар деб айтилган эмас», — деб айтилган юристларнинг мурожаатида.

Қонунларни «шошилинч» таҳлил қилиш

Юстиция вазирлигининг жамоат кенгашидагилар қонунларни инвентаризациялаб ва қайта ёзаётганлар кўп қонундаги ўзгартиришлар тўғридан-тўғри тегишли бўлиши мумкин одамлар билан ҳисоблашмаётганини таъкидлашмоқда.

«[...] Нисбатан кичик гуруҳлар, айрим одамлар, (эксперт ёки/ва давлат органи ходими бўладими), қонунларни “шошиб” баҳолаб, уларнинг кучини йўқотишга ёки қайта тасдиқлашга таклифларни бераётган ҳолатлар яралди. Шу билан бирга тўлиқ таҳлил олиб боришга, у ёки бу қонуннинг кучи тарқалган тармоқнинг вакиллари билан у ёки бу қонунни назарий эмас, амалда ишлатганлар билан баҳолаб, таклифларни текшириб, таҳлил қилиб, ишлаб чиқишга етарли вақтлари билан имкониятлари йўқ», — деб тушунтиради юристлар.

Шу сабаб қонунларни баҳолашнинг натижаси «кўп ҳолларда субьектив ва тегишли даражада асосланмаган» бўлиб чиқмоқда.

«Қолаверса, биргина қонунга нисбатан турли экспертлар томонидан тайёрланган таклифлар билан баҳолашлар бир-биридан фарқ қилган ҳолатлар ҳам бўлади», — деб таъкидлашади улар.

Фуқаровий жамият ташкилотлари қонунларни инвертаризациялашдаги ўзгартиришлар кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши керак ва амалдорлар бу жараёнда жамиятнинг фикрига қулоқ тутиши шарт деб ҳисоблашади.

Халқ кўзига инвентаризациялаш

Бундан ташқари, юристлар қонунларни инвентаризациялиш бош прокуратура билан парламент амалга ошираётган республика қонунларини алмаштириш билан бир вақтда бўлаётганини таъкидлашган.

«Қонунларни баҳолашда бу ҳисобга олинмади, шундай бўлса ҳам унга жиддий таъсир қилиш мумкин. Агар янги кодекслар билан конституциявий қонуннинг қоидалари ҳисобга олинмай баҳоланса, унда бу кейинчалик нотўғри ва муҳим бўлмай қолиши мумкин», — деб огоҳлантиришади юристлар.

Бунинг ичида инвентаризациядан ўтиб, таҳлил қилинаётган қонунлар ўзгармоқда.

«Бу ҳам инвентаризациялиш жараёнини қийинлаштиради ва аҳамиятини йўқ қилади, сабаби қайси қонунга ўзгартириш киритилса, у таҳлили билан баҳолаш аҳамиятини йўқотади ёки нотўғри/муҳим бўлмай қолади», — дейди мутахассислар.

Улар агар инвентаризация ҳозиргидай давом этса, унда у «расмийга айланиб, мақсади ва муддаоси етмай қолади» деб ўйлашади.

Ҳуқуқий коллапс ва инсон ҳуқуқларини бузиш

Юристларнинг энг асосий хавотири — ҳозирги ҳолатдаги бундай формал инвентаризация «қонундаги вазиятни оғирлаштириб қўйиши» мумкинлигида.

«Масалан, бирор бир қонун янглиши кучсиўлантиришга таклиф қилиниши мумкин, айрим ҳолларда шундай ҳам бўлмоқда, ёки ҳуқуқий коллапсга олиб борган бирор бир бошқа хатолар бўлиб, кимнингдир ҳуқуқи бузилиши мумкин, Конституцияни ёки халқаро мажбуриятлар бажарилмай қолган ёки бошқа негатив оқибатлар бўлиши мумкин», — деб билдиришади юристлар Жапаровга.

Фуқаровий ташкилот вакиллари ҳам шошилинч бўлгани учун экринлик ва ҳуқуқлар бузилади деб хавотирда.

«Бундай шошилинч ҳаракатлар хавфли юридик бўшлиқларни ва коллизияларни яратади, бу одам ҳуқуқлари билан эркинликларини бузилишига, коррупция даражасини ошишига ва ҳукумат органларининг ўз ваколатларидан фойдаланишига олиб келади», — деб айтилади фуқаровий жамиятнинг билдирувида.

Президент Жапаровга юрислар билан фуқаровий жамият қандай таклифларни айтмоқда?

Қисқача айтсак  — қонунга янги қарама-қаршиликлар бўлмаслиги учун шошилмасликни ва оддий фуқароларни қонунларни маъқуллашга аралашишга имкон беришни таклиф қилишмоқда.

Улар Садир Жапаровга қуйидаги таклифларни айтишмоқда:

  • инвентаризация  тугагунча барча Қирғизистоннинг қонунларига ўзгартириш киритишга мораторий эълон қилиш. Ёки янги кодекслар билан конституциявий қонунлар қабул қилиниб битгунча инвентаризацияни тўхтатиш туриш;
  • лойиҳаларнинг меъёрий актлари www.koomtalkuu.gov.kg порталида қонунларни баҳолаш ва таҳлил қилишни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишни уюштириш
  • «Порталда қизиққан одамлар гуруҳининг изоҳлари билан таклифларини йиғса бўлади ва қонунларни маъқуллашга фуқароларни аралаштиришга шароит яратади», — деб таъкидлашаи фуқаровий жамиятлар.
  • фуқаровий жамият, юристлар, бизнес жамоатчилиги билан юстиция, иқтисод ва молия вазирлигининг ва президент маъмуриятининг вакиллари ўртасида учрашув ўтказиш. Шунингдек, амалдорларни халқнинг фикрини ҳисобга олишини назорат қилиш;
  • қонунни баҳолаш ва аниқланган камчиликларни бартараф қилишга берилган муддатни 2021-йилнинг 31-декабригача узайтириш.

Адлия вазирлигининг жамоат кенгаши таъкидлашича, бу «таклифларни ақлга сиғадигандай қилишга ва обьектив ва асосли баҳолаш билан таклифларни қабул қилишга етарли қилиш, сифатли қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишга ёрдам беради».

  • Давлат идораларига инвентаризация жараёнини «шаффофлик принциби билан жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш» асосида олиб боришни топширмоқда.