Республика штаби 20-августда ўлкада коронавируснинг 242 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 81;
- Чуй вилоятида — 71;
- Иссиқкўл вилоятида — 24;
- Баткен вилоятида — 15;
- Ўш вилоятида — 12;
- Норин вилоятида — 11;
- Талас вилоятида — 11;
- Жалолобод вилоятида — 9;
- Ўш шаҳрида — 8.
Ўтган суткада 526 бемор соғайиб, беш киши вафот этди.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 173 428га етди. Касалликдан 165 368 бемор соғайиб, 2 473 киши вафот этган.
Бугунги кунда 1 577 бемор касалхоналарда, 2 594 киши уй шароитида даволанмоқда.