Республика штаб 19-августга кўра охирги суткада коронавирус юқтирган 6 киши вафот этганини маълум қилди. Қирғизистонда касалликдан 2 468 киши оламдан ўтган.
Шунингдек, COVID-19нинг янги 249 ҳолати рўйхатга олинди — Бишкек шаҳрида — 84, Чуй вилоятида — 77, Жалолобод вилоятида — 15, Иссиқкўл вилоятида — 26, Ўш шаҳрида — 3, Ўш вилоятида — 3, Норин вилоятида — 12, Талас вилоятида — 13, Баткен вилоятида — 16. Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 173 186га етди.
Бундан ташқари, охирги суткада 498 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 164 842 киши касалликни енгди. Касалхоналарда 1 744 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 2 714.
Охирги суткада умумий 21 091 киши эмланди. Республика штабнинг маълумотига кўра, 19-августда COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 614 мингдан ортиқ одам олди, иккинчисини эса — 305 мингдан ортиқ.