Иссиқкўл. 43 ёшдаги турғуннинг ўлимида гумонланиб марҳумнинг қайниси қўлга олинди

334

Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида 43 ёшдаги турғуннинг ўлимига гумонланиб марҳумнинг қайнукаси қўлга олинди. Бу ҳақда Иссиқкўл ВИИБдан билдиришди.

Иссиқкўл ВИИБнинг матбуот котиби Сталбек Усубакунов «Клооп»га билдиришича, 21-июлда бўлган воқеа ҳақида маълумот милицияга вилоят касалхонасидан тушган.

«Иссиқкўл вилоят бирлашган касалхонасидан ёши тахминан 40-45 ёшдаги европа миллатидаги одам оғир тан жароҳати сабаб вафот этгани ҳақида Қоракўл ШИИБнинг навбатчилик хизматига билдирув тушган. Воқеа жойга тезкор гуруҳ борганда марҳум қотиллик қурбони бўлгани аниқланган», — деди Усубакунов.

Усубалиевнинг айтишича, тергов ишлари натижасида 22-июлда жиноятда гумондор қатори марҳумнинг 30 ёшдаги қайнукаси ушланган. У сўроқ вақтида айбини тан олган.

«Гумондорнинг айтишича, поччаси билан дўкондан спиртли ичимлик сотиб олиб ичишган. Қизиб олгандан кейин иккисининг ўртасида уруш чиқиб, у поччасини калтаклаб кетиб қолган», — деди матбуот котиби.

Мазкур факт ЖУРга «Қасддан баданга шикаст етказиш оқибатида эҳтиётсизлик сабаб одам ўлдириш» моддаси билан рўйхатга олинган. Ҳозирда судгача текширув ишлари бошланиб, тегишли экспертизалар тайинланди.

Гумонланувчига 24-июлда шаҳар суди томонидан қамоққа олиш қарори қабул қилинган. Тергов амаллари давом этмоқда.

Шундай воқеа 12-августда Чуй вилоятининг Москва тумани Петровка қишлоғида ҳам содир бўлган. Унда 30 ёшли турғун отасини ўлдириб, кейин милицияга ўзи бориб айбини тан олган.

Муаллиф: Дилде Шатанова